UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  0 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  2 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  1 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  7 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  11 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  26 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2

Фарруҳ Иброҳимов: "Хоразм"да янги йилда яхши имконият бўлади, ўзим эса Суперлигага қайтишга тайёрман" Янгиликлар

Фарруҳ Иброҳимов: "Хоразм"да янги йилда яхши имконият бўлади, ўзим эса Суперлигага қайтишга тайёрман"

"Хоразм" жамоаси таркибида ўтган мавсумда бир нечта тажрибали футболчилар тўп тепди.

Улардан бири Фарруҳ Иброҳимов 2024 йилда жамоа сафида 27 та ўйинда майдонга тушди, Ўзбекистон кубогида 5 та учрашувда 1 та гол урди. Футболчи мавсум якунлари бўйича фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бу йилги мавсум сиз учун қандай ўтди? Нимаси билан ёдда қолди? 

- Қайсидир маънода ўзим истаган натижага эриша олмадим. Мухлислар "Хоразм" жамоаси қайд этаётган натижаларга қарамай охиригача қўллаб-қувватлаб туришди. 

- "Хоразм" жамоасида мавсум ўртасида мураббий ўзгарди. Ҳаким Фузайлов қўл остида олдин ўйнагансиз. Мураббий ўзгариши натижада кўринмади. Нима етишмади?

- Ҳаким Фузайлов бош мураббий бўлганидан сўнг ўйин сифати ижобий томонга ўзгарди. Мухлисларбоп чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Афсуски, бу натижа учун камлик қилди. Кераксиз жойда йўқотилган очколар панд берди. Айрим вазиятларда совуққонлик етишмади. 

- Про лиганинг бу йилги формати қандай таассурот қолдирди?

- Жамоалар 4 тадан бир-бири билан ўзаро ўйинларда иштирок этди. Ҳар бир ўйин қизиқарли кечди. Яхши савиядаги учрашувлар кўпроқ бўлди.

- "Хоразм" янги мавсумда Суперлига учун кураша оладими?

- Кейинги мавсумда жамоада етарлича имконият бўлади деб ўйлайман. "Хоразм" мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қилади.

- Янги йилга режаларингиз қандай?

- Суперлигага қайтишга ёки ўзимни бошқа хориж чемпионатларида синаб кўришга тайёрман. Барчасини вақт кўрсатади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика