UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  0 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  12 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  401 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" 90+1-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди, "қирол" Магуайр қаҳрамон! Янгиликлар

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" 90+1-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди, "қирол" Магуайр қаҳрамон!

Европа лигасининг 2-тури доирасидаги "Порту" - "Манчестер Юнайтед" баҳси матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Порту Португалия – Манчестер Юнайтед Англия 3:3

3 октябрь, 23:59 | "Эштадиу до Драгау"

Голлар: Рэшфорд (7), Хейлунд (20), Пепе Акино (27), Омородион (34, 50), Магуайр (90+1).

Порту – Диогу Кошта, Моура, Перес, Зе Педру, Жоау Мариу (Гюль, 78), Нико Гонсалес, Варела, Эуштакиу (Фабиу Виейра, 78), Галено, Омородион (Груйич, 78), Пепе Акино (Мартим, 63).

Манчестер Юнайтед – Онана, Диогу Далот, Мартинес (Магуайр, 78), де Лигт (Эванс, 79), Мазрауи, Эриксен, Каземиро, Бруну Фернандеш, Рэшфорд (Гарначо, 46), Диалло (Антони, 69), Хейлунд (Зиркзе, 68).

Огоҳлантириш: Омородион (31), Бруну Фернандеш (32).

Четлатиш: Бруну Фернандеш (81).

Порту

Пепе - 27', Самуэль Омородион - 34', Самуэль Омородион - 50'

Лига Европы . 2-тур

04/10/2024, 01:00

3
:
3
Тугади

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 7', Расмус Хойлунд - 20', Харри Магуайр - 90'

Стадион: Estadio do Dragao, 49211 томошабин

45'
90'
27'  Пепе
31'  Самуэль Омородион
34'  Самуэль Омородион
34'  Жуан Мариу
50'  Самуэль Омородион
50'  Пепе
62'  Пепе (Мартим Фернандеш)
77'  Самуэль Омородион (Марко Груич)
77'  Стивен Эуштакиу (Фабиу Виейра)
77'  Жуан Мариу (Deniz Guel)
90'  Алан Варела (Дэнни Лоудер)
7'  Маркус Рэшфорд
20'  Расмус Хойлунд
20'  Маркус Рэшфорд
32'  Бруну Фернандеш
46'  Маркус Рэшфорд (Алехандро Гарначо)
68'  Расмус Хойлунд (Джошуа Зиркзе)
68'  Амад Диало (Антони)
78'  Лисандро Мартинес (Харри Магуайр)
78'  Маттейс де Лигт (Джонни Эванс)
81'  Бруну Фернандеш
90'  Харри Магуайр
90'  Кристиан Эриксен

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Магуайр "Манчестер Юнайтед"ни мағлубиятдан қутқариб қолди!

90+1. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Магуайр ҳисобни тенглаштирди! Бурчакдан узатилган тўпни "сояда қолаётган қирол" дарвозага киритди!

Ўйинга 5 дақиқа қўшилди.

88. ЗАРБААААА!! Ичкарига кира олмаётган МЮ узоқдан зарба йўллашга ўтди. Гарначонинг зарбасидан кейин Кошта жамоасини қутқарди.

83. УХХХХХХ! "Порту" ўйинни ҳал қилиши мумкин эди. Онанадан "big save"!

Ўйин зерикарли бўлиб кетганидан кейин Бруну ўртани ёндириб бермоқчи бўлди ва мана кетма-кет иккинчи ўйинда майдондан четлатилди)

70. Брунунинг зарбаси ноаниқ кетди. Вақт ўтмоқда, умид қиламизки, тен Хагнинг ҳам МЮдаги вақти тугамоқда...

68. Тен Хаг яна икки футболчини майдонга ташлади: Антони ва Зиркзи.

65. ЗАРБААААААА!! Омородионнинг хет-трикка эришишига Онана йўл қўймади (ҳозирча).

62. Мазрауининг зарбаси кутилмаганда аниқ кўриниш олди ва Кошта ҳам бундай бўлишини кутмаганди. У зарбани амаллаб қайтарди. Қайтган тўпга Гарначо зарба йўллади. Ноаниқ.

Хўўўўшшшш, Эрик тенТагнинг кетиши учун жамоа яна нечта ўйинда 3тадан гол ўтказиши керак экан-а?

55. МЮнинг позицион ҳужуми яхши илдиз отди. Эриксен қанотдан дарвоза ёнидаги шеригига тўпни узатганди. Кошта тўпни ушлаб олди.

52. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Бруну рақиб жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Кошта тўпни ушлаб олди.

50. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!! КАМБЭЭКККК!! Омородион тезкор қарши ҳужумни идеал тарзда якунламоқда!

47. ОНАНАААААА! Моура Онана билан бирга бир ҳолатга чиқиб борди ва зарба йўллади. Онана реакцияси юқори даражада эканлигини намойиш қилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС!

45+1. Далотнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42. УХХХХ!! Каземиро қанотдан узатилган тўпга зарба берди. Кошта бу сафар тўпни қайтарди.

39. Хейлунд олдинга ўтди ва дарвоза ёнидаги Диаллога тўпни узатди. Амад тўпга ета олмади.

37. Бруно тўпни жарима майдончасига узатди. Лисандро қулай нуқтадан зарба йўллай олмади.

35. Бош ҳакам манзилига катта эътироз билдирган Рууд ван Нистелрой огоҳлантирилди.

34. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Қанотдан узатилган тўпни Омородион Онана дарвозасига киритди!

32. Фернандеш огоҳлантирилди.

27. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Қанотдан узатилган тўпга "Порту" футболчиси боши билан зарба йўллади, Онана суперсейв амалга оширди. Қайтган тўпни Акино дарвозага киритди!

25. "Порту" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни Де Лигт қайтариб юборди.

20. ГОООООООООООЛЛЛЛ!! Рэшфорднинг пасидан кейин Хейлунд Кошта дарвозаси яқин бурчагини нишонга олди! Кошта яна яқин бурчагини ёпа олмади.

16. Яна хавфлииии!! "Порту" ҳимоячиси тўпни олдинга тепиб юбориш ўрнига шеригини мўлжалга олди. Тўп ҳимоячига тегиб, дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди.

15. ХАВФЛИИИИИ! Рэшфорднинг қанотдан узатган тўпини "Порту" ҳимоячиси ўз дарвозасига киритиб юбориши мумкин эди.

14. УХХХХХХХХХХХХ!!! "Порту"да яхши вазият юзага келди. Акинонинг зарбаси ноаниқ кетди.

9. Бруно ҳужумга ўтиш чоғида рақибини йиқитгани учун фол белгиланди.

7. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Рэшфорд ҳисобни очди! Кошта жуда оддий зарбани ўтказиб юборди. Бу ерда Рэшфорд жуда осонлик билан рақиб жарима майдончасига кириб келганини ҳам айтиб ўтиш керак. 

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Ҳечдан кўра кеч бўлса-да, матнли трансляцияни бошлаймиз!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика