UZ

Сўнгги янгиликлар

22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  38 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  0 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  114 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11

Эрнан Креспо: "Шунча вазиятлар яратиб, дуранг билан уйга қайтиш бироз алам қилади" Янгиликлар

Эрнан Креспо: "Шунча вазиятлар яратиб, дуранг билан уйга қайтиш бироз алам қилади"

Теглар :  НасафАл Айн
ОЧЛ плей-офф учрашувидан ўрин олган "Насаф" - "Ал Айн" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Эрнан Креспо матбуот анжуманида қатнашди.

– Жаноб мураббий, учрашув ҳақидаги фикрларингиз қандай?

– Жуда қийин ўйин. Кўпроғига лойиқ эдик. Кўпроқ вазиятлар яратишимиз мумкин эди. Айтганимдек, иккала жамоа учун ҳам қийин ўтган баҳсда биз дурангга имзо чекдик. 

– Мураббий ўйин натижасидан қониқдими?

– Бир томондан қараганда бу нормал ҳолатдек туйилиши мумкин. Бироқ, шунча қулай вазиятлар яратиб, дарвоза устунини нишонга олиб ва ўйин охиридаги вазиятдан фойдалана олмай, уйга дуранг билан қайтиш бироз алам қилади. Лекин сафар ўйинида, "Насаф"га ўхшаган кучли рақибга қарши мағлуб бўлмаслик унчалик ҳам ёмон натижа эмас, аслида.

– Осиёнинг клублар рейтингида "Ал Айн" 19-ўринда, "Насаф" эса 46-поғонада қайд этилган. Жамоангиз рейтингдаги катта устунликни бугун майдонда қанчалик кўрсата олди деб ўйлайсиз?

– Рейтинг ҳақида гапириш ғалати, чунки бу футбол. Бу ҳақида нимадир дея олмайман. Бугунги ўйиндан қониқдим, лекин кўпроғига қодир эдик. Асосий мақсадимиз уйда бўладиган учрашувда ғалаба қозониш.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика