UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  1 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  19 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8

Элит ОЧЛ. Буёғи қандай давом этади? Янгиликлар

Элит ОЧЛ. Буёғи қандай давом этади?

Элит Осиё чемпионлар Лигасининг уй-меҳмон тарзида ўтказилган 1/8 финал босқичи ўз ниҳоясига етди.

Гуруҳ учрашувлари якунларига кўра, Ғарб ва Шарқ минтақасидан 8тадан 16та жамоа кейинги босқичга йўл олганди. 1/8 финал ўйинларидан сўнг 8та клуб мусобақа билан хайрлашди.

Ғарбда "Ал Васл" (БАА), "Истиқлол" (Эрон), "Ал Райан" (Қатар) ва "Пахтакор" (Ўзбекистон) шу босқичда ўз иштирокини тугатган бўлса, Шарқда "Шанхай Порт" (Хитой), "Шанхай Шеньхуа" (Хитой), "Жоҳор Дарул Таъзим" (Малайзия) ва "Виссел Кобе" (Япония) мусобақани нимчорак финалда якунлади.

Буёғига ҳар икки минтақадан кучли 8та жамоа қолди ва турнир регламентига кўра, 1/4 финалдан бошлаб барча ўйинлар Саудия Арабистонида ўтказилади. Марказлашган тартибдаги ўйинларга Жидда шаҳридаги иккита стадион - "Қирол Абдуллоҳ" (сиғими 63 минг) ва "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" (сиғими 27 минг) мезбонлик қилади.

Элит Осиё чемпионлар Лигасининг навбатдаги формати қуйидагича кўриниш олади. 14 март куни бўлиб ўтадиган қуръа маросимидан сўнг жамоалар Ғарб-Шарқ мисолида тўртта жуфтликка ажратилади. Яъни, аввалги йиллари Шарқ ва Ғарб фақат финалда ўзаро рақиб бўлган бўлса, эндиликда чорак финалдан бошлаб Шарқнинг рақиби Ғарб, Ғарбнинг рақиби Шарқ жамоалари бўлади.

Чорак финал ўйинлари 25-26 апрель куни ўтказилса, ярим финал учрашувлари 29-30 апрелга белгиланган. 4 май куни муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионида мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйини бўлиб ўтади. Финал битта ўйиндан иборат бўлади. Шунингдек, 3-ўрин учун баҳс ўтказилмайди.

Ҳал қилувчи босқичда иштирок этадиган клублар:

"Ал Аҳли" (Судия Арабистони)
"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)
"Ал Насср" (Саудия Арабистони)
"Ал Садд" (Қатар)
"Бурирам Юнайтед" (Таиланд)
"Йокогама Маринос" (Япония)
"Кавасаки Фронтале" (Япония)
"Гвангжу ФК" (Жанубий Корея)

Сизнингча, чемпионликни ким қўлга киритади?

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика