UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  15 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  2 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  8 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  4 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  10 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   251 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19

ЕЧЛнинг янги формати тасдиқланди: анъавий гуруҳ босқичи ўтмишга айланди, қуръани махсус компьютер ўтказади Янгиликлар

ЕЧЛнинг янги формати тасдиқланди: анъавий гуруҳ босқичи ўтмишга айланди, қуръани махсус компьютер ўтказади

УЕФА 2024-2025 йилги ЕЧЛ мусобақасига янги форматда қуръа ташланишини маълум қилди.

УЕФА расман Еврокубокларнинг янги форматини эълон қилди. Янги мавсум учун қуръа ташлаш жараёни махсус компьютер ёрдамида амалга оширилади. Бу маросим 29-30 август куни ўтказилади.

2024-2025 йилги мавсумдан ЕЧЛ мусобақасида 36 та клуб иштирок этади. Биз ўрганиб қолган гуруҳ босқичига якун ясалади. Янги форматга кўра мусобақа "лига" босқичидан бошланади (аввалги гуруҳ босқичи ўрнига). "Лига" босқичида ҳар бир жамоа саккизта рақибга қарши биттадан ўйин (8 та тур) ўтказади.  ЕЧЛнинг янги форматига қуръа ташлаш маросими эса қуйидаги кўринишда ўтказилади:

36 та клуб тўртта саватчага бўлинади (9 та жамоадан). Саватларга бўлиниш УЕФА нинг клублар рейтингига қараб аниқланади. Бир жамоа ҳар бир сафатчадан иккитадан рақибга тўқнаш келади.  Битта саватдан бўлган рақибларга қарши иккита учрашувнинг бири уй, бошқаси сафарда ўтказилади.  Масалан, "Бавария" биринчи саватдан "Реал" ва "Сити"га рақиб бўлса, битта ўйин Мюнхенда, иккинчи ўйин рақибнинг уйида ўтказилади.

Бу босқичда жамоалар ўз мамлакатларидан бўлган клубларга қарши тўқнаш келмайдилар. Бир мамлакатдан бўлган рақиблар ҳам кўпи билан иккита бўлиши мумкин. Масалан, шартли равишда "Реал Мадрид"га қарши максимум иккита инглиз клуби тўқнаш келиши мумкин. 

ЕЧЛнинг янги формати янги қуръа механизмини талаб қилади. Юқоридаги жараённи қўлда ўтказиш учун 1000 та шарча ва 36 та сават керак бўларди. Бунинг эса табиийки иложи йўқ. 

Янги қуръа механизмига кўра, 36 та жамоа 36 та шарчага жойланади. Ҳар бир танланган шарча ичидаги клубга махсус компьютер 8 та рақибни аниқлаб беради. Замонавий технология уй ва сафар ўйинларини ҳам ўзи белгилаб беради.

Қуръа биринчи саватдан (кучлироқ клублар) бошланади. Биринчи саватчадаги 9 та кучлироқ клуб ўзининг саккиз нафар рақибини биринчи бўлиб билиб олади. Махсус компьютер бир неча критерияларни таъминлайди:

1. Дастурий таъминот қуръа тўлиқ тасодифий равишда ўтишини кафолатлайди.

2. Компьютер қуръа қоидаларига тўлиқ амал қилади (битта давлат вакилини ўзаро тўқнашмаслиги, бир мамлакатдан кўпи билан иккита рақиб)

3. Қуръа боши берк кўчага кириб қолмайди. 

Жамоалар қуръа натижаларини маросим якунида билиб олишади. Бироқ, ўйинлар санаси ва бошланиш вақти тақвимдаги муаммоларни олдини олиш мақсадида 31 август куни эълон қилинади.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика