UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  6 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  11 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Дортмунднинг машхур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда Янгиликлар

Дортмунднинг машхур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда

Абдуқодир Ҳусанов тез орада "Манчестер Сити" клуби аъзосига айланиши кутилмоқда.

Германиянинг машхур нашрларидан бири Ruhr24 "Боруссия Дортмунд" Абдуқодир Ҳусановни қўлдан чиқаргани ҳақида ёзмоқда. Мақолада "Боруссия Д"даги муаммоларни беркитиши мумкин бўлган ҳимоячини клуб қўлдан чиқаргани танқид остига олинган. Қуйида ушбу мақола билан танишишингиз мумкин:


"Боруссия" ҳимоячилари кетма-кет ўйинларни бой беришмоқда, ёруғлик эса кўринмаяпти. Ҳимояни кучайтириши мумкин бўлган асосий номзодлардан бири бўлса "Сити"га кўчиб ўтмоқда – Абдуқодир Ҳусанов.

"Доруссия Д" ҳимояси ҳар қачонгиданда ожизроқ кўринмоқда. "Байер"га қарши мағлубият қабул қилиб олинган ўйинда бошқа позициядаги ўйинчилар марказий ҳимоячи ролини бажаришга мажбур бўлишди. Мухлисларнинг янги трансферга бўлган истаги ҳар доимгиданда юқори. Бироқ, энди бир номзод исмини рўйхатдан ўчириш керак.

ОАВ маълумотларига кўра Абдуқодир Ҳусанов трансфери энг охирги нуқтада турибди. "Ланс" клуби 20 ёшли ўзбек учун 40 млн евро (ва бонуслар) олади. Абдуқодир "Сити"  билан 2029 йилгача шартнома имзолайди. Тиббий кўриб ҳам режалаштириб қўйилган.

"Боруссия Д" Ҳусановни эрта трансфер қилиш имконини ўтказиб юборди. "Ман Сити" Ҳусанов учун курашда нафақат "Боруссия Д", балки "Реал", "Байер", "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" клубларини доғда қолдирди. "Боруссия Дортмунд"ни жиғига бундан ҳам баттар тегаётган нарса бор: "Ланс" Ҳусановни 2023 йилнинг ёзида бор-йўғи 100 минг евро эвазига сотиб олган. 

"Сити"нинг икки марказий ҳимоячиси Жон Стоунс ва Рубен Диас жароҳатда, қолганлар ҳам жароҳатлар билан курашишмоқда. Шундай бўлса ҳам дунёнинг энг зўр лигасига, бўлиб ҳам дунёнинг энг кучли клубларидан бирига қўшилиш – Абдуқодир учун ҳақиқий синов".

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика