UZ

Сўнгги янгиликлар

01:51Расман: Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилди  1 01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  1 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  51 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  4 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  7 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  1 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  22

Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас" Янгиликлар

Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"

Ўзбекистон U23 терма жамоаси футболчиси Диёр Ортиқбоев "Мираброр Усмонов хотира турнири" доирасида Япония термасига қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Саудия Арабистонига қарши ўйин қандай ўтди?

- Ўйин яхши бўлди. Кутганимиздек қийинчилик бўлмади ва ғалабага эришдик. Энди иккинчи ўйинга тайёргарлик кетмоқда. 

- Саудия Арабистонига қарши ўйинда жамоа 5талик ҳимоячи билан ўйнади. Бу йил "Пахтакор" ҳам шундай ўйнамоқда. Бу сизга қанчалик ёрдам берди.

- Профессионал футболчига тўртталикми бешталикми, бунинг аҳамияти йўқ деб ўйлайман. Мураббий қандай вазифалар берса, шуни бажаришга ҳаракат қиламиз.

- Саудия Арабистони ҳужумчилари бизга катта қийинчилик туғдира олмади деган фикр бор. Ўйиннинг ичидаги футболчи сифатида нима дея оласиз?

- Ҳа, унчалик қийин бўлмади. Рақибни ўргангандик. Шукур, ўйин енгил бўлди. 

- Олдинда Японияга қарши ўйин бизни кутиб турибди. Бу баҳсдан нима кутяпсиз?

- Бу учрашувга ҳам ғалаба учун чиқамиз. Уларнинг Саудия билан ўйини бор. Лекин бу бизга қизиқ эмас. Ўз ўйинимизга тайёргарлик кўриб, ғалаба учун чиқиб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Учрашувга келинглар, қўллаб-қувватлашсин, худо хоҳласа хурсандчилик бўлади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 28 июль куни соат 20:00да старт олади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
26 июл 10:37:37
Mahmud Ttww
Японларни 20 ёшли боллари арабларни эзиб ташлади, эхтиёт бўлинглар.
   
26 июл 10:37:35
Mahmud Ttww
Японларни 20 ёшли боллари арабларни эзиб ташлади, эхтиёт бўлинглар.
   
26 июл 09:03:38
BXZ BXZ
Кайси стадиондалигини хам ку́шиб ку́йишса зарар килмасди мухлисларни таклиф килгандан кейин худди ту́йга таклиф килишди лекин кайси ту́йхоналигини айтишмади .
   
26 июл 02:03:05
Muzaffar Qodirov
Сарловха бошкача Мано интервью бошка Мано хуллас админ блогер журналист эмас кайроктош эгов хорамхор деса бу́лаверади бу алдокчи каззоб сарлохачини
   
26 июл 00:58:45
Askar nukus
Дипломатик нуктай назардан ва мехмондустлик учун кандай уйин булишидан кати назар кизик эмас сузи ортикча
   
25 июл 21:30:00
Soccerland777
Ҳаммаларинг стадионга бориб томоша қилсаларинг зарар қилмасди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика