UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  0 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  3 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0

Денис Коростиченко четлатиш, дарвозабон хатоси ва "Шўртан" билан ўйин ҳақида гапирди Янгиликлар

Денис Коростиченко четлатиш, дарвозабон хатоси ва "Шўртан" билан ўйин ҳақида гапирди

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Олимпик" (3:0) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Денис Коростиченко фикрларини билдирди.

"Илк навбатда, "Сурхон"ни ғалаба билан табриклайман. Улар учун хеч нарсани ҳал қилмайдиган ўйин бўлса-да, мотивация билан майдонга тушишди ва ғалабага эришишди.

Бизда эса дарвозабоннинг хатоси ва четлатиш ўз сўзини айтди. Шунингдек, "Сурхон" ўз имкониятларидан фойдаланди. Улар янада кўпроқ гол уришлари мумкин эди", – деди Коростиченко.

- Энди "Олимпик" "Шўртан" билан ўйнайди. Суперлигада сўнгги ўринларни банд этган жамоадан кўра Про лигада юқори ўринни эгаллаган жамоада кайфият ва мотивация яхшироқ. "Олимпик"да бу борада вазият қандай? 

-Тушунарлики, ҳозир бу борада вазият қийин. Йигитларда кайфият тушиб кетган. Энди "Шўртан"га борамиз. Уларда мотивация кўпроқ. Бизда баъзи муаммолар бор, четлатишлар ҳам мавжуд. Жароҳатлар ҳам кўпайиб кетди. Икки кун қолди ва биз йигитлар билан гаплашиб, рухий томонлама яхши тайёргарлик кўрамиз. Вазият ҳақиқатан ҳам осон эмас. Барча ўйинда уларни рухлантирувчи сўз топишга ҳаракат қиламиз. Кўрамиз, бизда яна икки кун бор ва кейин "Шўртан" билан ўйинга отланамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика