UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  0 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  0 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  4 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  1 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  24 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8

BMB Holding ва Лига футболни ривожлантириш йўлида навбатдаги қадамни ташлади Янгиликлар

BMB Holding ва Лига футболни ривожлантириш йўлида навбатдаги қадамни ташлади

Теглар :  ПФЛ BMB Holding
2023 йилги мавсумдан буён Лига расмий ҳомийси сифатида ишлаб келаётган BMB Holding келишувни яна 1 йилга узайтиришга қарор қилди.

4 март куни БМБ Ҳолдинг Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Лига вакилларини қабул қилди. Учрашув давомида 2024 йилги режалар асосий мавзуга айланди. Шунингдек, 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

BMB Holding мамлакат футболи ва футзали ривожига катта ҳисса қўшиб келаётгани барчага маълум. У нафақат Лига, балки Ассоциация билан ҳам яқин алоқаларни йўлга қўйган. Ўтган йиллар давомида БМБ Ҳолдинг Суперлига иштирокчилари бўлган Сўғдиёна ва Локомотив футбол клублари билан ҳам ҳамкорликда фаолият олиб борганди.

“Профессионал футбол лига қандай ишлаётгани ва қайси жабҳаларда ўсишга эришаётганлигини барча кўриб турибди. БМБ Ҳолдинг бу каби лойиҳалар ривожига кўмаклашиб келади. Ишонамизки, 2024 йил мамлакат футболи яна бир қадам олдинга ташлашга эриша олади. Биз футзал бўйича тарихда илк марта жаҳон чемпионатини қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Футболчиларимиз эса ўз тарихида биринчи бор мундиалда иштирок этиш учун катта йўлга чиққан. Мана шу йўлда БМБ Ҳолдинг Сиз билан эканлигини ҳис қилишингизни истаймиз”, — дея таъкидлади холдинг Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов.

"Лига ҳамда BMB Holding ўртасидаги келишув нафақат 1 йилга узайтирилди, балки унинг молиявий шартларида ўсишга эришилди. Лига қаторасига иккинчи мавсум холдинг билан ҳамкорликда фаолият олиб борилаётгани, икки томон ўртасидаги илиқ муносабатлар ва ўзаро ишонч ортаётганини ички чемпионат ривожи йўлидаги муҳим қадамлардан бири сифатида эътироф этади. Бунинг учун БМБ Ҳолдинг ва унинг аҳил жамоасига миннатдорчилик билдирамиз, - дейилади ПФЛ хабарида.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика