UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  0 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

Башар Ресан: "Пахтакор" таклифини дарров қабул қилдим. Янги футболчилар билан жамоани чемпионлик сари етаклашни мақсад қилганмиз" Янгиликлар

Башар Ресан: "Пахтакор" таклифини дарров қабул қилдим. Янги футболчилар билан жамоани чемпионлик сари етаклашни мақсад қилганмиз"

Қишки трансферлар ойнасида "Пахтакор" сафига кўчиб ўтган ироқлик футболчи Башар Ресан сайтимизга интервью берди.

- Башар сиз "Пахтакор"га яқинга кўчиб ўтдингиз. Адаптация жараёни қандай кечмоқда?

- Барчага салом. Мен "Пахтакор" сафига келиб қўшилганимдан жуда хурсандман. "Пахтакор" Осиёда катта номга эга машҳур жамоа эканлиги барчага маълум. "Персеполис" сафида тўп тепаётган вақтимда "Пахтакор"га ўйинларда иштирок этганман. Жамоа иқтидорли ва жисмоний жиҳатлама кучли футболчиларга тўла экан. Умид қиламанки, янги мавсумда биз чемпионликни қўлга киритамиз. Жамоада мураббийлар штаби ҳам ўзгарди. Март ойида лига старт олади. Мухлисларни бизни қўллаб-қувватлаб туришга биз янада яхшироқ натижалар қайд эта оламиз.

- Музокаралар қандай кечди? Таклиф қабул қилишдан олдин нималар ҳақида ўйладингиз ва қайси жиҳатларга эътибор бердингиз.

- "Пахтакор" менинг хизматларимга қизиқиш билдираётганини декабрь ойи аввалида билдим. У вақти мен Ироқ клубида эдим. Бош мураббийга менинг ўйинларим маъқул келган чоғи. Мен таклифни қабул қилдим, сабаби "Пахтакор" Чемпионлар лигасида иштирок этмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий футболчилари ушбу жамоада фаолият юритишади. Тошкент шаҳри менга ёқди ва ҳозирча ҳаммаси яхши.

- Башар, сиз бир неча йиллар давомида Қатар клубларида ўйнагансиз. Ўтган ҳафта эса "Пахтакор" Доҳада "Ал Гарафа" билан тўқнаш келди ва мағлуб бўлди. Ушбу учрашув ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Қатар жамоасига қарши ўйин қийиш кечишини билардик. "Пахтакор" расмий ўйинларда иштирок этмаганига анча бўлди. Қатар ва Ўзбекистон чемпионатларинининг тақвими бир-биридан фарқ қилади. Қатар чемпионат ўзининг энг қизғин палласида бўлса, Ўзбекистонда футбол мавсуми ҳали бошлангани йўқ. Биз жорий йилдаги дастлабки расмий учрашувни ўтказдик. Тўғри, Туркияда ҳам 6-7 назорат учрашувларини ўтказдик, лекин расмий учрашув ва йиғиндаги назорат учрашувлар катта фарқ қилади. Биз учун бироз қийин учрашув бўлди дея оламан, лекин биз дурангга лойиқ эдик деб ўйлайман. Жамоа таркибига 6-7 нафар янги футболчи келиб қўшилди, бу ҳам ўз сўзини айтмоқда. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз, бизга шунчаки бироз вақт керак, холос.

- Ўтган мавсум "Пахтакор" учун жуда қийин кечди. Клуб бунга қадар беш мавсум кетма-кет чемпион бўлаётган эди. Янги мавсум олдидан жамоада катта ўзгаришлар рўй берди. "Пахтакор" мухлислари янги мавсумдан нималар кутишлари мумкин?

- "Пахтакор" жамоаси ҳар доим ғолиблик учун курашган. Мен жамоа тарихини ўрганиб чиқдим ва сиз айтганингиздек, клуб сўнгги йилларда кетма-кет беш маротаба лига ғолиблигини расмийлаштирган. Афсуски, ўтган мавсум бироз омадсиз бўлди. Мен ва янги футболчилар жамоани яна чемпионлик сари етаклашни мақсад қилганмиз. Менинг эшитишимча, ўтган мавсумда жамоа асосан ёш футболчиларга имконият берган. Бир нарсани ёдда тутишимиз керак, Ўзбекистон чемпионатида "Пахтакор"дан ташқари бошқа жамоалар ҳам чемпионлик учун жиддий курашишни мақсад қилган. Насиб қилса, мавсум бошиданоқ барчаси биз истагандек кечади.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика