UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   0 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  2 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  6 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  3 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  4 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  29 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  14 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  3 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1

"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади Янгиликлар

"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади

Жорий йилнинг 12 августида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

"Ушбу йиғилишда Пахтакор клубининг собиқ футболчилари — Отабек Боймуродов ("Бухоро"), Шаҳзодбек Раҳматуллаев ("Қизилқум"), Абубакир Ашуров ("Андижон"), Диёрбек Тўлабоев ("Нефтчи") ва Муҳриддин Фазлиддинов ("Хоразм") учун машғулот компенсацияси даъволари кўриб чиқилди. 

Қўмита қарорига кўра, юқорида номлари қайд этилган футболчилар билан биринчи профессионал шартномани тузган клублар (қавс ичида келтирилган) Пахтакор клубига умумий ҳисобда 432 миллион сўм миқдоридаги маблағни тўлаб бериши белгиланди. 

Лига Пахтакор клубининг ўз тарбияланувчиларидан белгиланган тартибда машғулот компенсацияси ишлаб олиш бўйича амалга оширган ишларини олқишлайди. Шу ўринда, бошқа клубларни ҳам ўз академиясида тарбияланаётган футболчиларнинг керакли ҳужжатларини тўғри тартибда юритиш ва собиқ тарбияланувчилари бошқа клуб билан биринчи профессионал шартномасини имзолаган тақдирда, тегишли тартибда улар учун машғулот компенсацияси талаб қилишга чорлайди", -дейилади ЎзПФЛ берган баёнотда.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+3   
04 сен 06:21:03
Abdusalom Mirzayev
Тўғри иш бўлган, фақат суммаси сал камроқ экан, камида 5 йил тарбия беришган.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика