UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  16 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  31 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3

Азизбек Маткаримов: "Мақсадимиз - Бағдод туманига катта футбол ҳавосини қайтариш" Янгиликлар

Азизбек Маткаримов: "Мақсадимиз - Бағдод туманига катта футбол ҳавосини қайтариш"

Аввал хабар берилганидек, Бағдод туманининг "Бағдод" жамоаси 2025 йилги мавсумдан Биринчи лигада иштирок этади.

Сайтимиз мухбири мазкур жамоа сардори Азизбек Маткаримов билан боғланиб, клуб олдидаги мақсад ва вазифалар хусусида суҳбатлашди.


- Азизбек, "Бағдод" клуби янги мавсумдан Ўзбекистон Биринчи лигасида иштирок этади. Жамоа олдидаги мақсад ва вазифалар қандай?

- Ўтган мавсум якунларига кўра ўтиш ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, Биринчи лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритдик. Жамоамиз олдига мазкур чемпионатда муносиб иштирок этиш, мавсум якунида совриндорлар қаторидан ўрин олиш вазифаси қўйилган. Мақсадимиз - Бағдод туманига катта футбол ҳавосини қайтариш. Ёши катта мухлислар яхши билишади, бундан бир неча йиллар аввал туманимизнинг "Бағдодчи" жамоаси турли чемпионатларда муваффақиятли қатнашган. Ҳар бир ўйинда стадион мухлислар билан тўлиб тошарди. Ҳозирда яна ўша жамоа каби "Бағдод" футбол клуби шаклланди. Таркибнинг аксарияти маҳаллий ёш футболчилардан иборат.

- "Бағдод" жамоаси таркибида тажрибали футболчилардан кимлар бор?

- Таркибимизда Саид Абдужабборов, Жасур Абдуллаев, Оқилбек Маҳмудов каби тажрибали футболчилар бор. Жамоамиз бош мураббийи Собир ака Жумаев бошчилигида маҳаллий ёш иқтидорли футболчиларга ўз тажрибаларимизни ўргатиб келмоқдамиз.

- Жамоа уй ўйинларини қайси стадионда ўтказади? Шунингдек, Про-лига йўлланмаси учун ҳам курашасизларми?

- "Бағдод" жамоаси уй ўйинларини туманимиздаги "Марказий" стадионда ўтказади. Биласизми, Фарғона вилояти 2-лигаси доирасидаги ўйинларда ҳам жуда кўплаб ишқибозлар стадионга келишди. Биринчи лига доирасидаги ўйинларда "Марказий" стадион мухлислар билан тўлиб тошиши аниқ. Бағдод туманида футболни жуда яхши кўришади.

Жамоамиз олдига Про-лига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси ҳам қўйилган. Биз ушбу мақсад йўлида астойдил ҳаракат қиламиз.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика