UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  1 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  13 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Олд Траффорд"да шарманда қилинди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Олд Траффорд"да шарманда қилинди

АПЛ 6-тур доирасидаги "Манчестер Юнайтед" — "Тоттенхэм" ўйини матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед – Тоттенхэм 0:3

29 сентябрь, 20:30 | "Олд Траффорд"

Гол: Жонсон (3). Кулусевски (47), Соланке (77).

Манчестер Юнайтед – Онана, Диогу Далот, Мартинес, де Лигт, Мазрауи, Угарте (Эриксен, 73), Майну (Маунт, 45; Диалло, 84), Бруну Фернандеш, Рэшфорд (Хейлунд, 73), Гарначо, Зиркзе (Каземиро, 46).

Тоттенхэм – Викарио, Удоджи (Спенс, 46), ван де Вен, Ромеро, Порро, Мэддисон (Сарр, 77), Бентанкур, Кулусевски, Вернер (Бергвалль, 77), Соланке, Жонсон (Мур, 76).

Огоҳлантириш: Мазрауи (34), Диогу Далот (39), Джонсон (45+1), Маунт (45+4), Спенс (54), Мартинес (55), Угарте (65), Порро (73).

Четлатиш: Фернандеш (42).

Манчестер Юнайтед

Премьер-лига . 6-тур

29/09/2024, 21:30

3
:
0
Тугади

Тоттенхэм

Бреннан Джонсон - 3', Деян Кулусевски - 47', Доминик Соланке - 77'

Стадион: Old Trafford, 73587 томошабин

Бош ҳакам: Chris Kavanagh

45'
90'
34'  Нуссаир Мазрауи
39'  Диогу Дало
42'  Бруну Фернандеш
45'  Кобби Мейну (Мэйсон Маунт)
45'  Мэйсон Маунт
46'  Джошуа Зиркзе (Каземиро)
55'  Лисандро Мартинес
65'  Мануэль Угарте
73'  Маркус Рэшфорд (Расмус Хойлунд)
73'  Мануэль Угарте (Кристиан Эриксен)
85'  Мэйсон Маунт (Амад Диало)
3'  Бреннан Джонсон
3'  Микки ван де Вен
45'  Бреннан Джонсон
46'  Ийенома Удоги (Джед Спенс)
47'  Деян Кулусевски
54'  Джед Спенс
73'  Педро Порро
76'  Бреннан Джонсон (Mikey Moore)
77'  Джеймс Мэддисон (Пап Матар Сарр)
77'  Тимо Вернер (Lucas Bergvall)
77'  Доминик Соланке
77'  Пап Матар Сарр
81'  Микки ван де Вен (Раду Драгусин)

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! МЮ "Олд Траффорд"да йирик ҳисобда мағлуб қилинди. Шармандаларча мағлуб бўлди "иблислар". 

90+2. Де Лигтнинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

90+1. УХХХХХХХ!! Соланке МЮни янада чуқурроққа кўмиши мумкин эди. Зарбани Онана қайтарди. Бўш қолган дарвозага Сарр гол ура олмади.

90. Бурчак зарбасидан кейин МЮ ҳужумини кўрдик. Умуман мантиқсиз ва маънисиз ҳужумларни кўряпмиз. Балки Сульшерни қайтариш керакдир...

86. Матнли трансляцияни МЮ мухлиси ёзмоқда. Умид қиламанки, бу тен Таг қўл остидаги сўнгги ўйин бўлади(

83. Маунт жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Амад Диалло эгаллайдиган бўлди.

77. ГООООООООЛЛЛЛЛ!!! Соланкееееее!! Ўйиндаги интрига батамом ўлди. Манкунианликлар "Олд Траффорд"да йирик ҳисобда мағлуб қилинмоқда!

77. "Тоттенхэм" барча етакчиларини олиб ташлади.

72. Ўйин очилиб кетди. Иккала жамоа вакиллари кетма-кет ҳужум уюштиришмоқда.

69. ЗАРБААААААААА!!! Каземиронинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

66. Угарте огоҳлантирилди. Бугун омадсиз тун бўлмоқда МЮ учун.

61. ЗАРБАААААААА! Лисандронинг зарбаси ноаниқ кетди. ВАР пенальти кўриб чиқди ва тўп қўлга теккан бўлса-да, "шпорлар" дарвозаси томон пенальти белгиланмади.

56. ЗАРБААААААААА!!! Вернер яна бир марта бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Онанадан дабл сейв!

50. "Шпорлар" мухлислари "Олд Траффорд"да байрам қилишмоқда. Улар МЮ бош мураббийига қарата: "Эртага эрталабдан ортингга тепишади", дейишяпти.

47. ГООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Иккинчи бўлим ҳам гол билан бошланмоқда! Кулусевски МЮ ҳимоясидаги катта ёриқдан унумли фойдаланиб кетди!

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

МЮ ўйин "Олд Траффорд"да бўлаётганини ёддан чиқарган шекилли. Ҳужумга ўта олмаяпти. Балки иккинчи бўлимда ўтиб кўрар. Ҳозирча танаффус!

45+3. Маунт ҳам огоҳлантирилди. Бош ҳакам бугун ҳеч кимни аямоқчи эмас.

45. Майну ўйиндан олинди. Маунт ўйинни давом эттиради.

42. БРУНО ЧЕТ-ЛА-ТИЛ-ДИ! Оғир аҳволда қолаётган манкунианликларнинг аҳволи янада оғирлашди!

39. ВЕРНЕЕЕЕРРРР!! Умуман олганда ундан кутса бўладиган ҳолат. Бирга бир вазиятда у Онанани нишонга олди.

37. ЗАРБАААААААААА!!! Гарначонинг зарбаси дарвоза устунини титратди!

34. Удожига қарши қўпол ўйнагани учун Мазрауи огоҳлантирилди.

33. Ромероооооооо!!! Унинг боши билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

30. Далотнинг қўпол хатосидан сўнг Мэддисон Онана дарвозасини нишонга олди. Андре ўз ўрнида. Ўтган 30 дақиқа мобайнида тўлиқ устунлик меҳмонлар томонида.

27. Сал қолди! Қанотдан узатилган тўпни Жонсон бўш қолган дарвозага киритиши мумкин эди. Мазрауи тўпни қайтариб юборди.

22. УХХХХХХХХХХ!!! Зиркзе ҳисобни тенглаштириши мумкин бўлганди. Викариодан сейв!

20. ЗАРБААААААААА!!! Жонсон дубль қайд этишига ҳозирча дарвоза устуни йўл қўймади.

15. Рэшфорд чап қанотдан юриш қилди ва дарвоза яқинидаги Зиркзе томон тўпни оширди. Викарио тўпга пешвоз чиқиб, ушлаб олди.

13. УХХХХХХХ! Удожи ҳам Онана зарбаси томон зарба йўллади. Тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди.

11. Онанаааааа!! Кулусевски МЮ жарима майдончасига осонлик билан кириб борди ва Онана билан бирга бир ҳолатга чиқди. Зарбани Онананинг елкаси қайтарди.

10. ЗАРБААААААААААА!! Рэшфорд рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва зарба йўллади. Викариодан сейв!

8. Ўйин сокинлашди.

3. ГОООООООООООООООЛЛЛ!! Жонсон ҳисобни очди! Ўйин 0:1 билан бошланмоқда!

1. Ҳурматли футбол ишқибозлари! "Олд Траффорд"да турнинг марказий баҳси старт олди!

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика