UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  1 20:15Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  27 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   1 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  83 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  1 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  17 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  2 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  54 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

"Анхелга айтиб қўйинг, бу ерга қайтмасин, акс ҳолда оила аъзоларидан бири ҳалок бўлади" — Аргентинада Ди Марияга ўлим билан таҳдид қилишди Янгиликлар

"Анхелга айтиб қўйинг, бу ерга қайтмасин, акс ҳолда оила аъзоларидан бири ҳалок бўлади" — Аргентинада Ди Марияга ўлим билан таҳдид қилишди

Жаҳон чемпиони ваҳимали огоҳлантириш хати олди ва у яшайдиган қароргоҳ олдида отишма овози эшитилди.

Мавсум якунланиши арафасида "Бенфика" футболчиси Анхель Ди Мариянинг ўзи улғайган "Росарио Сентраль" клубига қайтиши ҳақида миш-мишлар кўпаймоқда. 

Росарио шаҳри наркотик моддалар савдоси ва жиноятчилик бўйича юқори даражадаги ҳудуд ҳисобланади. Ди Мария ўз баёнотларида гиёҳаванд моддалар савдоси ва зўравонликни бир неча бор қоралаган. Бу эса бир неча ёвуз ниятли кишиларга ёқмаган.

Яқинда унинг ота-онаси истиқомат қиладиган ҳудуд ёнида тўртта ўқ овози эшитилган ҳамда футболчининг отасига жиноятчилар томон шундай мазмундаги хабар келган: "Ўғлингизга айтинг, Росариога қайтмасин, акс ҳолда унинг оила аъзоларидан бири ҳалок бўлади. Ҳатто Максимилиано Пулларо (Санте-Фе губернатори, таҳририят) ҳам сизларни қутқара олмайди. Келаси гал қоғоз эмас, қўрғошин юборамиз".

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли футболчининг Португалия клуби билан шартномаси 30 июнь куни ниҳоясига етади.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика