UZ

Сўнгги янгиликлар

22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  41 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  0 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  114 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11

Александр Хомяков: “Хебай ўрнини тўлдира оладиган ҳужумчи олиб келамиз” Янгиликлар

Александр Хомяков: “Хебай ўрнини тўлдира оладиган ҳужумчи олиб келамиз”

“Андижон”нинг “Корвинул” ҳамда “Канвон” жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларидан сўнг андижонликлар бош мураббийи Алексадн Хомяков клуб матбуот хизматининг бир қатор саволларига жавоб берди.

-Александр Андреевич, Анталиядаги сўнгги назорат учрашуви ҳам ўтказилди. Таассуротларингиз қандай?

-Биринчи ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, боғлиқлик умуман бўлмади. Бошқа томондан қараганда, биринчи ўйинда етарли вазиятлар яратдик, лекин яна якунига етказа олмадик. Рақибда эса аксинча, уларни ҳар бир зарбаси дарвозадан жой олди. Шунинг учун айтаман: бугун бизни кунимиз бўлмади. Иккинчи ўйин ҳақида гапирсам, яхши рақиб экан. 70 дақиқа тенгма-тенг кураш бўлди. Кўпроқ вақтимизни асосан ҳимояда ўтказдик ва қарши ҳужумларга ўтишга ҳаракат қилдик. Ўйиндан қониқдим. Футболчиларга баракалла дейман. Ишлашда давом этамиз, бу ердаги йиғинимизни якунлаяпмиз. Лекин ҳали бизда чемпионат бошланишига яна икки ҳафта вақт бор. Асосий таркибни аниқлашда бир қарорга келишимиз керак ва захира таркибига кирадиганларни ҳам аниқлаб олишимиз лозим. Ҳаммаси режа бўйича кетмоқда.

-“Андижон”нинг Анталиядаги йиғини деярли ниҳоялаб қолди. Бир сўз билан айтганда, қониқиш ҳосил қилдингизми?

-Ҳа, умумий олганда, албатта қониқдим. Сифатли майдонлар, муносиб рақиблар… Амалга ошира олмаётган вазиятлар мени бироз асабийлаштирмоқда. Лекин бу масалани ҳал қила оламиз. Охирида кучайтира оладиган футболчиларни жалб қиламиз.

-Мухлисларни Рубин Хебайнинг ўрнини ким тўлдириши қизиқтиряпти. Бу борада қандай режа бор?

-Ҳа, ҳужумчи излаяпмиз. Тезроқ бир қарорга келишимиз керак. Рубин сингари ёрдам бера оладиган футболчи билан келишув жараёнидамиз. Хебай ўрнини тўлдира оладиган ҳужумчи олиб келамиз.

“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика