UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  0 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  26 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  8 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   8 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  96 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0

Александр Хомяков «Насаф»га қарши ўйин ҳақида: «Қилишимиз керак бўлган ишларни бажариб оламиз» Янгиликлар

Александр Хомяков «Насаф»га қарши ўйин ҳақида: «Қилишимиз керак бўлган ишларни бажариб оламиз»

«Андижон» – Қирғизистон U-20 (3:0) жамоалари иштирокидаги учрашувдан кейин «Бурутглар» бош мураббийи Александр Хомяков клуб матбуот хизматига интервью берди.

-Александр Андреевич, аввало, учрашув ҳақида фикрингиз қандай?

-Ўйлайманки, ёмон ўйин бўлмади. Рақибимизга шу ерга келиб биз билан ўртоқлик учрашувида қатнашгани учун раҳмат. Яъни, Қирғизистон У20 терма жамоаси рози бўлиб, биз билан ўйнаганига хурсандмиз. Қизиқарли беллашув бўлди. Бир қатор вазиятлар яратдик. Улардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Тайёргарлик учун жуда яхши ўйин бўлди, деб ўйлайман.

-Ўйиндан ва натижадан кўнглингиз тўлди, шундайми?

-Умумий маънода яхши дейишим мумкин. Футболчиларимизга раҳмат айтаман. Назорат ўйинида қандай талабни қўйган бўлсам, улар барчасини бажаришди. Шу сабабли учрашувдан қониқдим, десам бўлаверади.

-Кейинги турда «Андижон»ни «Насаф»га қарши жиддий ўйин кутяпти. Мухлислар ҳам ушбу баҳсни орзиқиб кутишмоқда…

-Бу ўйинда бизда қандай масъулият борлигини тушуниб турибмиз. Яхши тайёргарлик кўряпмиз. Бу оддий ўйин эмас. Учрашувгача яна бир неча кун бор. Қилишимиз керак бўлган ишларни бажариб оламиз. Ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

-Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланди. Барча «Андижон» жой олган гуруҳни «ўлим гуруҳи» деб ҳисобламоқдалар. Шундай рақибларни кутганмидингиз? Фикрингиз қандай?

-Йўқ, мен бунчалик даражадаги гуруҳга тушамиз, деб ўйламагандим. Рости, бизга қайси клублар тушишини тахмин ҳам қилмагандим. Кубок баҳсларида рақибларимизга қарши кучли ўйинлар бўлади. Футболда айтилганидек, кучлилар ғалаба қозонади.

«Андижон» матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика