Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"
07 сен 15:20
Янгиликлар


Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"
Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш баҳсидан олдинги кайфияти ҳақида гапирди.
"Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истефо ҳақида ўйламайман. Журналистлар нималар ёзаётганини биламан, аммо бунга эътибор бермайман. Ахир, мен журналистлар термаси мураббийи эмасман", — дейди Нагельсманн.
Маълумот учун, "немис машинаси" бугун Шимолий Ирландияга қарши майдонга чиқади. Германия аввалги учрашувда Словакияга мағлуб бўлганди (0:2)
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар