UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  1 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  14 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Халқаро мусобақа. "Пахтакор" ва "Насаф" иккинчи имтиҳонга тайёрми? Янгиликлар

Халқаро мусобақа. "Пахтакор" ва "Насаф" иккинчи имтиҳонга тайёрми?

Ушбу ҳафта яна клублар ўртасидаги халқаро ўйинларни кўрамиз.

"Пахтакор" ОЧЛ Элит 2-турида майдонга тушса, "Насаф" ОЧЛ 2 мусобақасида 2-турни ўтказади. "Пахтакор" эртага Эронда "Персеполис" меҳмони бўлади. Маълумот учун, "Персеполис" дастлабки турни сафарда "Ал Аҳли"га қарши ўтказиб, 0:1 ҳисобида мағуб бўлди. "Пахтакор" эса Тошкентда ўтказилган баҳсда "Ал Васл"га худди шу ҳисобда имкониятни бой берди. 

"Персеполис" бу ўйинга қадар ўз миллий чемпионатида "Истиқлол"га қарши баҳс олиб бориб, 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ягона гол 90+3-дақиқада Ҳоссейн Канани томонидан киритилди. Учрашувда ҳамюртимиз Остон Ўрунов иштирок этмади. "Пахтакор" эса Эрон сафари олдидан "Олимпик" билан куч синашиб, 6:0 ҳисобида зафар қучди. Қуйида маълумот сифатида ОЧЛ Элит мусобақасининг 1-турида қайд этилган натижалар ва 2-тур учрашувларини келтириб ўтамиз.

ОЧЛ Элит. 1-тур натижалари

16 сентябрь. "Ал Айн" (БАА) - "Ал Садд" (Қатар) 1:1

16 сентябрь. "Ал Шорта" (Ироқ) - "Ал Насср" (С.Арабистони) 1:1

16 сентябрь. "Истиқлол" (Эрон) - "Ал Гарафа" (Қатар) 3:0

16 сентябрь. "Ал Аҳли" (С.Арабистони) - "Персеполис" (Эрон) 1:0

17 сентябрь. "Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Ал Васл" (БАА) 0:1

17 сентябрь. "Ал Райян" (Қатар) - "Ал Ҳилол" (С.Арабистони) 1:3

2-тур учрашувлари

30 сентябрь. 21:00. "Ал Садд" - "Истиқлол"

30 сентябрь. 21:00. "Персеполс" - "Пахтакор"

30 сентябрь. 21:00. "Ал Васл" - "Ал Аҳли"

30 сентябрь. 23:00. "Ал Насср" - "Ал Райан"

1 октябрь. 23:00. "Ал Гарафа" - "Ал Айн"

1 октябрь. 23:00. "Ал Ҳилол" - "Ал Шорта"

2 октябрь куни "Насаф" ҳам ўз ўйинини ўтказади. Қаршиликлар Марказий стадионда БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубини қабул қилишади. "Насаф" ОЧЛ 2 илк турини сафарда "Қувайт СК"га қарши ўтказиб, ўйинда ҳисоб очилмади. "Шабаб Ал Аҳли" эса ўз майдонида Иорданиянинг "Ал Ҳуссейн" клубидан 3:1 ҳисобида устун келди.

"Шабаб Ал Аҳли" Қаршига келишдан олдин "Ал Оруба" билан беллашиб, 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. Қизиғи шундаки, учрашувдаги барча голлар легионерлар томонидан киритилди. Хусусан Гильерме Да Сильва, Юрий Цезар, Бруно Каскардо ва Федерико Картабиа меҳмонларнинг голига муаллифлик қилишди.

Айни пайт "Шабаб Ал Аҳли"да тўп тепаётган легионерлар орасида энг машҳури Сардор Азмун бўлиб, у мазкур баҳсда майдонга тушди, бироқ 65-дақиқада пенальтидан тўп кирита олмади.

"Насаф" бўлажак учрашув олдидан охирги баҳсни кеча "Бунёдкор"га қарши ўтказиб, 2:2 ҳисобини қайд этди. Эътиборлиси, Қаршиликлар сафида ҳам фақат легионер футболчилар гол муаллифи бўлди: Зоран Марушич ва Марко Станоевич. Қуйида ОЧЛ 2 натижалари ва кейинги ўйинларни келтириб ўтамиз. "Насаф" ва "Пахтакор"га эса омад тилаб қоламиз.

ОЧЛ 2. 1-тур натижалари

18 сентябрь. "Шабаб Ал Аҳли" (БАА) - "Ал Ҳуссейн" (Иордания) 3:1

18 сентябрь. "Қувайт СК" (Қувайт) - "Насаф" (Ўзбекистон) 0:0

2-тур учрашувлари

2 октябрь. 19:00. "Насаф" - "Шабаб Ал Аҳли"

2 октябрь. 21:00. "Ал Ҳуссейн" - "Қувайт СК"

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика