UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   2 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  12 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  25 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  417 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  3 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9

Хаким Фузайлов: “Бугун илк бор барча режаларимиз ўзини оқлаган ўйин бўлди” Янгиликлар

Хаким Фузайлов: “Бугун илк бор барча режаларимиз ўзини оқлаган ўйин бўлди”

Про-лиганинг 21-туридан ўрин олган “Хоразм” - “Арал” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Хаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Йигитларга рахмат айтаман, бугун улар барча кўрсатмаларни тўғри ва аниқ бажаришди. Натижадан ва ўйинимиздан қониқдим. Яхши дерби бўлди. Бугун илк бор барча режаларимиз иш берган ўйин гувоҳига айландик. Жамоа пойдеворини тўғри қўйиш жорий мавсумдаги асосий мақсадларимиздан бири. Чемпионатни муносиб тугатиш ва жамоа пойдеворини мустаҳкам шакллантириб олишимиз керак. Олдинда бунга етарлича фурсатимиз бор. Клуб раҳбарияти ва жамоа мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

- “Хоразм” жамоаси мунтазам бир хил темпда ўйнай олмаётганига сабаб нимада?

- Дисквалификация ва жароҳатлар. Доим бир хил таркиб билан ўйнай олмаяпмиз. Яна турлича сабаблар бор. Масалан тайёргарлик учун яхши майдон етишмаяпти. Марказий стадионда машғулот ўтказишнинг ҳар доим ҳам имкони йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика