Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"
09 сен 15:47
Янгиликлар


Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"
Эрон терма жамоаси мураббийлар штаби вакили Андраник Теймурян Cafa Nations Cup финалидан сўнг сайтимизга интервью берди.
"Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Нега бундай бўлганини билмайман. Жуда кўплаб хатоларни кўрдим. VAR ҳам ўйинга бир неча маротаба аралашди ва Ўзбекистон терма жамоаси футболчисига қизил карточка кўрсатилди, аммо VAR карточкани бекор қилди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди. Бу ишлар қандай рўй бераётгани ва қизил карточка нимага асосланганини билмадим.
Октябрь ва ноябрь ойларида бир нечта ўртоқлик учрашувларида иштирок этамиз ва шундан сўнг ЖЧга тайёргарлик кўришни бошлаймиз", – деди Андраник Теймурян кечаги финалдан сўнг.
Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар