UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  1 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  11 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  10 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  20 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  11 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1

Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"

Фарғонада ташкил этилган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" (1:1) назорат учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин ўтказдик. Йигитларда натижа босими йўқ ва хотиржам ҳаракат қилишди. Таркибда кўплаб ўзгаришларни амалга оширдик, келгусидаги ўйинларимиз учун турли услубларни синовдан ўтказиб олдик. ФИФА кунларида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади.

- Бугунги ўйинда кўплаб ёш футболчилар майдонга туширилди. Улар кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Уларнинг ҳаракатлари ёмон эмас. Тажриба кераклиги кўриниб турибди. Машғулотларда ёш футболчилар билан ишлаяпмиз. Шу каби ўйинларда вақт бериб, чиниқтириб борамиз. Улар ўзларини кўрсатишлари керак, шунақа имкониятлардан фойдаланиб, асосий таркибга муносиб эканликларини исботлашлари лозим бўлади.

- Билолхон Тошмирзаев бугунги ўйин қайдномасига киритилмаганига сабаб нима?

- Тошмирзаев чемпионат кубок ўйинларида майдонга тушди. Бугун унга бир оз дам олиш имкониятини бердик. Билолхон билан ҳаммаси жойида ва кейинги ўртоқлик баҳсида майдонга туширамиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика