UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  0 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  0 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  1 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  2 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  4 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  10 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10

Вадим Абрамов: "Ҳозир гапиргандан кўра жим бўлган маъқул" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Ҳозир гапиргандан кўра жим бўлган маъқул"

Суперлиганинг 6-турнинг қолдирилган учрашуви доирасидаги "Динамо" — "Олимпик" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида...

- Умуман олганда, ўйин биз учун унчалик яхши ўтмади. Унчалик яхши ўйин кўрсата олмадик. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман, дастлабки дақиқаларданоқ биз нотўғри ўйнай бошладик. Бундай ўйинда мағлубиятга учрамаслик керак эди, аммо, афсуски, қўпол хато туфайли ютқаздик, шу боис, "Олимпик"ни ғалаба билан табриклайман.

- "Динамо"нинг 9 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси якунланди...

- Ҳар қандай серия қачондир якунланиши керак. Афсуски, у бугун тугади.

- Бугун ҳимоядаги муаммоларни кўрдингиз. Сокол ўзини яхши кўрсата олмади. Динамо трансферлар ойнасида ҳимояни кучайтирса керак, аммо жамоада трансферлар таъқиқи мавжуд.

- Бу ҳал қилинадиган муаммо. Бизга нима учун бундай таъқиқ қўйилганини билмаймиз, аммо бугун марказий ҳимоядаги муаммоларнинг сабаби бошқа. Сариқ карточкалар сабабли 2 та марказий химоячи ўтказиб юборди. Футболда хатолар учраб туради. Вазиятни кўриб чиқамиз.

- Мавсум бошида дарвозабон ҳам кўп хатоларга йўл қўйган бўлса, бугун Ягудин жуда яхши ўйин кўрсатди.

- Дарвозабонлар билан ҳаммаси яхши, бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Муаммо шундаки, биз бугун нотўғри ўйнадик. Гол ўтказган вазиятда ҳимоячи хато қилди, аммо вазият яратишга уринмоқчи эди. Ҳа, у қўпол хатога йўл қўйди, аммо унинг шериклари ўша вазиятда бўш ҳудудда очилиши керак эди. У футболда курашдан қўрқмайди. Қолганлар эса бекинишди. Футбол — жамоавий ўйин. Бу вазиятда фақат ҳимоячи айбдор эмас. Биз тушунмовчиликлар туфайли жуда кўп нотўғри паслар ўйнадик.

- Жамоани 4 кундан кейин "Локомотив" билан ўйин кутиб турибди.

- Ҳа, кўряпсизми, афсуски, ўйинларни кейинга қолдириш ҳақида сўрашмайди. Энди биз 4 кундан кейин ўйнаймиз. Бизнинг фикримиз ҳеч кимни қизиқтирмайди. Ҳозир навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўришимиз ва шу кунларда яна 3 та ўйин ўтказишимиз керак бўлади. Албатта, тақвимни ўзгариши ҳам ўз таъсирини кўрсатади, ҳозир жим бўлганим маъқул деб ўйлайман. Биласизми, ҳозир гапирганимдан ва ҳамма шубҳаларни ошкор қилгандан кўра, аҳмоқ бўлиб кўринган яхшироқ. Майли, ҳаммасига кўникамиз. 

- Сизга ўтган ўйинда қизил карточка олган "Олимпик" футболчисининг бугун майдонга тушгани ҳақида хабар берилгандими?

- Тўғрисини айтсам, бу ҳақда ўйиндан олдин билдим. Сиз интернет орқали бу ҳақда хабардор бўлсангиз керак, мен интернетда кўрмаганман. Улар ўйнашмоқда, бу муаммо эмас, биз олган карточкалар қандайдир тарзда ҳар доим баҳсли бўлмоқда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика