UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  21 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  7 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  16 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Улуғбек Бакаев: "Иккинчи бўлимдаги фаоллигимиз ғалабамизга замин яратди" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Иккинчи бўлимдаги фаоллигимиз ғалабамизга замин яратди"

Про лиганинг 10-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Бухоро" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашувда ғалабага эришдик. Бироқ, таъкидлаш жоиз "Хоразм" жамоаси бугун жуда яхши ўйин намойиш этди. Биринчи бўлимда жиддий қаршиликларга дуч келдик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз кучайди, йигитлар ўзларини ҳар томонлама кўрсата бошлашди. Ҳужумлар ташкил этдик, тўп назоратини амалга оширдик. Шунинг натижасида ўйиннинг сўнги дақиқаларида гол киритишга муваффақ бўлдик. Жамоасиз вакилларини ғалаба билан табриклайман. "Хоразм" жамоасига навбатдаги учрашувларда омад тилайман.

- Жамоа таркибида тажрибали футболчилар кўп. Мақсад фақат Суперлигадан чиқишга қаратилганми? Ёки айни таркиб билан Суперлигада ҳам давом этиш режаси борми?

- Бу жуда тўғри савол. Бизда тажрибали футболчилар бор. Уларнинг ёнида ёш футболчилар ҳам бор. Биз босқичма-босқич "Бухоро"ни Суперлигада узоқ йиллар ўйнай оладиган рақобатбардош жамоа айлантириш режаси асосида ишлаяпмиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика