UZ

Сўнгги янгиликлар

07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  0 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0

U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" Янгиликлар

U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"

U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичи олдидан "D" гуруҳи бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Барчани мусобақа бошлангани билан табриклайман. Ҳаммага омад тилайман. Мезбонлик учун Қатар давлатига раҳмат айтаман. Бизда жароҳат олган футболчилар йўқ, мусобақага тайёрмиз, тайёргарлигимиз режа бўйича кетмоқда", - деб гап бошлади Тимур Кападзе.




- Ўзбекистон аввалги мусобақаларда жуда ажойиб натижаларга эришган. Чемпион бўлган, вице-чемпион бўлган. Бу йилги мусобақада футболчиларнинг имкониятига қандай баҳо берасиз?
- Албатта турнирда ўз олдимизга катта мақсад қўйганмиз. Узоқ вақтдан буён ушбу мусобақага тайёргарлик кўряпмиз. Юқори мақсад сари ҳаракат қиламиз, йигитларнинг иқтидори ҳам, маҳорати ҳам етарли даражада деб ўйлайман.




- Эртанги рақиб – Малайзия ҳақида нима дея оласиз?

- Эртага мусобақадаги илк учрашувимизни ўтказамиз. Гуруҳдаги ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. Ҳар бир жамоа ўзига яраша кучли. Биз ўз мақсадимизни бажаришга ҳаракат қиламиз, бу ерда осон ўйин бўлмайди. Шу боис барчаси майдонда ҳал бўлади.




- Мусобақанинг илк ўйинида 3 очко жуда муҳим ҳисобланади. Эртанги баҳсдан олдин йигитларда мотивация етарлими?

- Албатта, фақат биз учун эмас барча жамоалар учун стартни ғалаба билан бошлаш муҳим. Алоҳида мотивациянинг кераги йўқ. Бу биз учун биринчи мусобақа эмас, тажрибамиз бор. Ҳар бир баҳс муҳим, айниқса биринчиси.



Маълумот учун, Ўзбекистон - Малайзия учрашуви эртага, 17 апрель куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади. 



Узбекистан (до23)

AFC Молодежный чемпионат. (до 23 лет). Группа D . 1-тур

17/04/2024, 19:00

0
:
2
Тугади

Малайзия (до23)

45'
90'

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика