UZ

Сўнгги янгиликлар

16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  2 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  3 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонни мағлуб этган Корея Республикаси пенальтилар сериясида ютқазди ва финалга чиқа олмади Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонни мағлуб этган Корея Республикаси пенальтилар сериясида ютқазди ва финалга чиқа олмади

U-20 Осиё кубогининг биринчи ярим финали доирасидаги Саудия Арабистони - Корея Республикаси учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувни ўзбекистонлик Аскер Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришди. Асосий ва қўшимча таймларда ҳисоб очилмади, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лотореясида Саудия Арабистони терма жамоаси омадлироқ бўлди ва финалга йўлланмани қўлга киритди. Чорак финалда Ўзбекистонни пенальтилар сериясида мағлуб этган Корея Республикаси эса ярим финалда тўхташга мажбур бўлди.

Иккинчи ярим финалда Австралия ва Япония тўқнаш келишади.


U-20 Осиё кубоги, ярим финал
Саудия Арабистони - Корея Республикаси 0:0
 (пенальтилар серияси 3:2)
26.02.2025. Шенжен, "Шенжен ёшлар футбол машғулот базаси" стадиони.
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Руслан Серазитдинов (иккаласи Ўзбекистон), Исмоил Нуралиев (Тожикистон), Заид Тамер Муҳаммад, Ҳайдар Абдулҳасан Али Убайди (иккаласи Ироқ)
VAR: Абдуллоҳ Жамоли (Кувайт)
AVAR: Аммар Иброҳим Маҳфуз (Баҳрайн)
Назоратчи: Рюжи Сато (Япония)
Комиссар: Ёқубжон Соҳибов (Ўзбекистон).

Саудия Арабистони: 22.Ҳамед Абдуллаҳ Юсеф, 6.Солиҳ Ал Барнави, 9.Талал Ҳожи (23.Тамер Фатҳи Ал Ҳайбари, 79), 11.Саад Ҳақави, 12.Наваф Абдулаҳ Ал Гулаймиш, 13.Бассам Абдуллаҳ Ҳазази, 14.Фарҳаҳ Ал Шамрони, 15.Амар Ҳамид Ал Юҳайби (7.Али Хайраллаҳ Ал Маҳдави, 101), 16.Сауд Маҳмуд Ал Тумбикти, 17.Ҳуссайн Ал Рақвани (18.Рамиз Заид Ал Аттар, 61), 19.Авад Муҳсин Аман.
Захира: 1.Абдуллоҳ Саид Ал Гамди, 2.Султон Абдулазиз, 3.Турки Ал Мадани, 20.Абдулмалик Ал Ҳарби, 21.Абдуларҳмон Ал Гамди.

Корея Республикаси
: 23.Хон Сёнмин, 2.Баэ Хюнсео (11.Кан Жухеок,  118), 6.Ким Хожин, 7.Сон Сёнмин, 8.Сун Шин (13.Ли Чангву, 98), 9.Ха Жеонгву (5.Ким Геол, 56), 12.Пак Сеунгнсу (22.Юн Дуёнг, 46), 14.Баэк Миню (15.Ли Геонхи, 98), 16.Ким Сеожин, 17.Жин Таехо (10.Ким Таэвун, 56), 20.Шин Минха.
Захира: 1.Пак Санюн, 21.Ким Минсу, 3.Шим Еонвон, 4.Чо Хеону, 18.Ли Ечан, 19.Ким Хюнву.

Огоҳлантиришлар
: Авад Муҳсин Аман 9, Фарҳаҳ Ал Шамрани 87, Шин Сунг 90+2.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика