UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  1 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  83 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  12 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  4 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  11 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1

Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди Янгиликлар

Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди

"Навбаҳор" ҳужумчиси Тома Табатадзе ўз Instagram саҳифасида хайрлашув мактубини ёзиб қолдирди.

"Йигитлар, сиз билан ўйнаш шараф эди. Бизни кучлироқ қилган кўплаб ёрқин лаҳзалар, ғалаба ва қийинчиликларни биргаликда бошдан кечирдик.

Ёқимли дақиқалар учун, қўллаб-қувватлаганингиз, дўстлигингиз ва жамоамизни доимо бирлаштирган жанговар руҳингиз учун раҳмат. Мен чин дилдан ишонаманки, ҳар бирингизни майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам буюк ишлар кутиб турибди. Келажакда омад!", – дея ёзиб қолдирган Тома.

Маълумот учун, Табатадзенинг сариқ карточкалари сони 4 тага етган. Шу боис у охирги турда майдонга туша олмайди. Кўринишидан грузиялик форвард наманганликлар билан шартномани узайтирмаган. 

32 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларида 19 учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урган ва чемпионат тўпурари Драган Черандан 3 та гол ортда бораётган эди. "Навбаҳор" сўнгги турни 30 ноябрь куни ўз уйида "Андижон"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика