UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  3 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  1 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  30 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  11 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  12 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  12 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1

Тожикистон U-23 терма жамоасининг Доҳадаги йиғинига "Нефтчи", "Андижон" ва "Металлург" футболчилари ҳам чақирилди Янгиликлар

Тожикистон U-23 терма жамоасининг Доҳадаги йиғинига "Нефтчи", "Андижон" ва "Металлург" футболчилари ҳам чақирилди

15 апрелдан 3 майга қадар Қатарда U-23 Осиё кубоги бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

Тожикистон олимпия терма жамоаси ана шу мусобақа олдидан якуний йиғинни ўтказиш мақсадида Қатар пойтахти Доҳага етиб борди.

Бош мураббий Мубин Эргашев йиғинга 24 нафар футболчини таклиф этган. Улардан 7 нафари легионер. Легионерлар орасида "Нефтчи" ҳимоячиси Манучеҳр Сафаров, "Андижон" ҳужумчиси Шаҳром Самиев ва "Металлург" ҳужумчиси Далер Шарипов ҳам бор.

Тожикистон U-23 терма жамоаси мусобақанинг "С" гуруҳида Саудия Арабистони, Ироқ ва Таиландга қарши баҳс олиб боради. Айнан мана шу гуруҳ вакиллари чорак финалда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси жой олган гуруҳдагиларга қарши майдонга тушади.

Тожикистон U-23 терма жамоаси йиғинига чақирилган футболчилар:

Дарвозабонлар: Муҳриддин Ҳасанов ("Истиқлол"), Сафармад Гаффоров ("Хўжанд"), Мухаммадраби Раҳматуллоев ("Равшан");

Ҳимоячилар: Манучеҳр Сафаров ("Нефтчи", Ўзбекистон), Меҳрубон Каримов ("Самгурали", Грузия), Содиқжон Қурбонов ("Истиклол"), Раҳматшо Раҳматзода ("Равшан"), Ҳайдар Сатторов, Бекмурод Хаитов (иккиси – "Вахш"), Фахриддин Ахтамов ("Хўжанд"), Жонибек Шарипов (ЦСКА);

Ярим ҳимоячилар: Алишер Шукуров ("Динамо", Грузия), Руслан Хайлоев ("Тюмень", Россия), Жоми Назаров ("Сарриа", Испания), Амадони Камолов ("Истиқлол"), Азизбек Хаитов ("Равшан"), Шуҳрат Элмуродов, Фаридун Давлатов (иккиси – "Регар-ТадАЗ"), Шохрух Сангов, Тохиржон Тагойзода (иккиси – "Хосилот");

Ҳужумчилар: Шаҳром Самиев ("Андижон", Ўзбекистон), Далер Шарипов ("Металлург", Ўзбекистон), Рустам Соиров, Мехрон Мадаминов (иккиси – "Истиқлол").

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика