UZ

Сўнгги янгиликлар

11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  1 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   0 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  2 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  1 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  6 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9

Тожикистон термаси посбони Рустам Ятимов: "Бу каби эмоцияларни анчадан бери ҳис қилмагандим. Осиё кубогида осон рақиблар бўлмайди" Янгиликлар

Тожикистон термаси посбони Рустам Ятимов: "Бу каби эмоцияларни анчадан бери ҳис қилмагандим. Осиё кубогида осон рақиблар бўлмайди"

Осиё кубоги учинчи турида Ливанни мағлуб этиб, нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритган Тожикистон терма жамоаси дарвозабони Рустам Ятимов ўйиндан кейинги қисқа фикрлари билан ўртоқлашди.

- Рустам, сизни кейинги босқич йўлланмаси билан табриклаймиз. Гол ўтказиб юборганингизга қарамай, бугун ажойиб ҳаракат қилдингиз. Бугунги ўйин ҳақида нималар дея оласиз?

- Тўғрисини айтсам, бундай мусобақада оддий ўйинлар бўлмайди. Бу каби эмоцияларни анчадан бери ҳис қилмагандим. Биз учун жуда қийин ўйин бўлди. Дастлаб, гол ўтказиб юбордик. Кейин эса рақиб қизил карточка олди. Шундан сўнг яратган вазиятларимиздан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Урган голларимиз офсайд сабаб бекор қилинди. Яхшиямки, ўйинни ижобий натижа билан якунлай олдик. 

- Турнир сиз учун қандай ўтмоқда?

- Осиё кубоги мен учун жуда яхши ўтмоқда. Осиё кубогида осон рақиблар бўлмайди. Ўткинчи ўйинлар ҳам йўқ. Нимчорак финал ўйини бугунги учрашувдан умуман қолишмаса керак. 

- Сизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга нима дея оласиз?

- Мухлисларнинг қўлловини ҳис қилиб турдим. Уларга раҳмат айтмоқчиман. Президентимиз Эмомали Раҳмонга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Давлат раҳбарининг шахсан ўзи бизга вақт ажратгани албатта қувонтиради. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика