UZ

Сўнгги янгиликлар

22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  4 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  1 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  3 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  5 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  55 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  2 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  3 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  8 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9

Тимур Кападзе: "Малига қарши ўйин биз учун ҳар тарафлама фойдали бўлди" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Малига қарши ўйин биз учун ҳар тарафлама фойдали бўлди"

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Малига қарши ўтказилган ўртоқлик ўйини ҳақида гапирди.


– Учрашув ҳақида фикрингиз?

– Малини имкониятларини кўриш варианти бор эди. Биринчи ўйинни ўйнадик. Бу жамоа ҳақида маълумот йиғиш бироз қийин бўлди. Фақат Япония билан ўйнашган экан. Кучи ва имкониятлари кўриниб турибди. Бугунги ўйин биз учун қизиқ бўлди. Йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Бу ўйин ҳар тарафлама биз учун фойдали бўлди. Осиё жамоаларини яхши биламиз. Европа ва Африка жамоаларини эса унчалик ҳам яхши билмаймиз. Бугунги ўйин қаерда камчилигимиз ва устун жиҳатларимиз борлигини кўрдик. Африка жамоалари доим жисмонан кучли бўлган. Бу ўйинда бизнинг кучли жиҳатларимиз ҳам кўриниб турибди. Олимпия ўйинларида бундай рақиблар дуч келиши аниқ.

– Бугунги ўйинда ВАР бўлиши кимнинг ташаббуси?

– Биз ҳам бугун билдик. Тизим яхши ишлади. ВАР аралашган биргина вазият бўлди. Булар барибир иккинчи даражали нарсалар. Асосийси, бугун деярли барча футболчиларга имконият бердим. Захирадагиларни ҳам кўришни истадим. Бизда бор ўйинчилар майдонга тушишди, улар ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишди.

– 15 июль куни Европа вакилига қарши ўйнаймизми?

– Менимча, йўқ. Бўлажак рақиб лотин Америкасидан бўлиши кутилмоқда. Буни вақт кўрсатади. Ўйиндан мухлислар ҳам яхши таассурот олишди деб ўйлайман. Камчиликлар бўлди, умуман олганда яхши ҳаракат қилдик.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика