UZ

Сўнгги янгиликлар

16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  0 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  0 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  7 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  9 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  3 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12

Тимур Кападзе: "Ғалабага муносиброқ эдик" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Ғалабага муносиброқ эдик"

"Олимпик" - ОКМК учрашувидан сўнг мезбон жамоа устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

 Тимур Кападзе: "ОКМКни ғалаба билан тарбиклайман. Баҳс қийин ўтди, уни устига ҳаво ҳам иссиқ бўлди. Иккала жамоа бундай ҳавода анча куч сарфлади. Биринчи бўлимда биз яхшироқ ўйнадик деб ўйлайман. Гол урсак ҳам бўларди, аммо омад бизга кулиб боқмади. Иккинчи тайм тенг курашлар остида ўтди ва пенальти ҳаммасини ҳал қилди. Хато қилдик. Бу баҳсни таҳлил қилиб, кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз. Яхши ва ёмон томонларимиз бўлди. Асосийси йигитлар охиригача курашишди."

- Ҳисоб ўйинга мос бўлди деб ўйлайсизми?

- Баҳс тенг курашлар остида ўтди. Бизда ҳам вазиятлар етарли бўлди. Ким биринчи гол урса, ғалабани ўша жамоа қўлга киритарди.

- "Олимпик" ўйинидан кўнглингиз тўлдими?

- Биз кўп вазиятларда рақибдан яхшироқ ҳаракат қилдик, ғалабага муносиброқ эдик. ОКМК ҳам ёмон ўйнамади. Бироқ биз уларга кўп имконият бермадик. Ҳужумда яхшироқ ҳаракат қилсак бўларди, улардан унумли фойдаланишимиз керак. Бу футбол, тажрибали футболчилар ақлли қарорлар қабул қилиб, ғалабага эришишди. Майли, бу мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика