UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  24 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  45 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  8 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  19 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  6 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  5 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  4

Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги" Янгиликлар

Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"

"Насаф" жамоасининг грузиялик легионери Темур Чогадзе "Сурхон"га қарши кечган учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди

- Ўйин ҳақида

- Бугун қийин учрашув бўлди. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Мусобақа жадвалидаги ўрнимизни яхшилашда давом этишимиз керак.

- "Насаф"даги дастлабки ўйинларингизни ўтказмоқдасиз ва Ўзбекистонга келганингизга бор йўғи бир неча ой бўлди. Миллий чемпионатимиз ҳақида қандай фикрдасиз? Сизда адаптация жараёни ҳали ҳамон давом этмоқдами?

- Ўзбекистон жамоасига ўтишимдан аввал қўшни мамлакат Қозоғистонда тўп сургандим. Чемпионатлар бир бирига ўхшаш дея оламан. Мен учун ҳозир адаптация вақти кечмоқда ва шу сабабли бироз вақт керак. Ўзбекистонда инфратузилма яхшироқ экан. Қозоғистоннинг кўпгина клублари сунъий қопламали майдонга эга. Бу эса футболчи учун ноқулай.

- "Насаф" жамоасига чемпионлик учун ўтганингизни таъкидлаган эдингиз. "Насаф" 8-турда иштирок этди. Ҳозирги вақтда "Насаф"нинг чемпионлик учун бўлган имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ҳали ҳамон яхши имкониятга эгамиз деб ўйлайман. Бироз муаммолар ва жароҳатлар кўпайди, аммо бу баҳона бўла олмайди. Умумий қилиб айтадиган бўлсам, ҳали курашишда давом этиш керак.

- Кетма-кет уч мавсум давомида "Насаф" Ўзбекистон кубогида ғолиб бўлаётган эди. Жорий мавсумда эса жамоа гуруҳ босқичида қолиб кетди. "Насаф" қайд этган бундай ёмон натижага изоҳ бериб ўтсангиз?

- Ўзбекистон кубогида омадсиз иштирок этдик. Асосий мақсадимиз кубок эмас чемпионлик. Энг муҳими жорий мавсум лига чемпионлигини қўлга киритиш.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика