UZ

Сўнгги янгиликлар

07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  0 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  23 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  21 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  124 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17

Таиланд термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон жуда кучли ҳимояга эга жамоа. Ўйинга 100% тайёрмиз" Янгиликлар

Таиланд термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон жуда кучли ҳимояга эга жамоа. Ўйинга 100% тайёрмиз"

Осиё кубоги 1/8 финали доирасидаги Ўзбекистон - Таиланд ўртасидаги учрашувидан олдин таиландликлар бош мураббийи Масатада Иши ва футболчи Элиас Дола матбуот анжуманида қатнашишди.

- Таиланд терма жамоаси бош мураббийи ва футболчи Элиас Доланинг Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдинги фикрлари қандай?

Масатада Иши: - Мусобақадан олдин асосий вазифамиз плей-офф йўлланмаси эди. Кейинги босқичга чиқиш вазифасини бажардик. Энди олдинда янги синов бор. Эртанги ўйинга 100% тайёрмиз.

Элиас Дола: Учрашувга тўлиқ тайёрмиз, деб айта оламан. Барча жароҳатланган ўйинчилар сафга қайтишди. Ўзбекистонга қарши синовга шаймиз.

Жаноб мураббий, Саудия Арабистони билан ўйиндан кейин Ўзбекистон ҳақида гапиришга эрта деб айтиб ўтдингиз. Ҳозир эса рақиб ҳақида гапирадиган пайт келди. Ўзбекистон терма жамоасининг кучли жиҳатлари айнан нимада? Рақибни анализ қилдингизми?

Масатада Иши: Албатта, Ўзбекистон жуда кучли ҳимояга эга жамоа. Уларга бўш зоналар қолдириш жуда хавфли. Биз бу нарсага йўл қўя олмаймиз.

Саволим ўйинчига, бу турнирда бирорта гол ўтказмадингиз. Бироқ, плей-офф босқичидаги рақиблар бошқа даражада. Ўзбекистонга қарши ўйинда қандай ҳаракат қилмоқчисиз?

Элиас Дола:  Эртанги ўйинда қилишимиз керак бўлган асосий иш - гол ўтказмаслик. Мураббийимиз қандай ўйнаш кераклигини аниқ белгилаб берди. Ўйиндан олдин ишончимиз юқори. Ўзбекистонга қарши режамиз аниқ. Мақсадимиз кейинги босқичга йўл олиш.

- Саволим футболчига. Гуруҳ босқичи ўйинлари нисбатан осон эди. Бу сафарги рақиб - Ўзбекистон терма жамоаси. Бу ўйин олдингиларидан қанчалик қийин бўлиши мумкин?

Элиас Дола: Гуруҳдаги рақибларнинг барчаси ФИФА рейтингида биздан юқорида эди. Якунда гуруҳдан чиқа олдик. Ўзбекистон ҳам рейтингда биздан анча баландда жойлашган. Бизни хурсанд қиладиган нарса шуки, бутун таркибимиз ўйинга тайёр. Биз бу ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман.

Жаноб мураббий, эртага тажрибали ҳимоячи Тҳератон Бунматан сафга қайтади. Унинг майдонга тушиши жамоага қанчалик ёрдам беради?

Масатада Иши: - Албатта, Бунматаннинг таркибда бўлиши жуда катта фойда беради. Таиландда у каби тажрибали ўйинчилар саноқли. У жамоадаги энг муҳим ўйинчилардан бири. Умуман олганда, бу мусобақада бир бутун бўлиб ҳаракат қиляпмиз.

- Жаноб мураббий, гуруҳ босқичида гол ўтказмадик, аммо учта ўйинда иккита гол урганимизни ҳам унутмаслик керак. Бу икки гол ҳам биринчи ўйинда урилди. Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдин бирор ўзгаришни амалга оширмоқчимисиз?

Масатада Иши: - Гуруҳ босқичи ўйинларида дарвозабон ва ҳимоя чизиғимиз ажойиб ҳаракат қилди. Бироқ, ҳозир нимчорак финалдамиз. Даража умуман бошқа. Ўзбекистонга қарши ўйинда гуруҳдаги ўйинларга қараганда бошқача ҳаракат қиламиз.

- Саволим футболчига, бош мураббий мусобақадаги энг асосий вазифани бажардик деб айтди. Асосий мақсадга эришилгач, жамоани қайси йўл билан руҳлантириш мумкин?

Элиас Дола: - Ўзимдан келиб чиқсам, мен ўзимни осонлик билан руҳлантира оламан. Доҳа каби ажойиб шаҳарда узоқроқ қолмоқчиман. Мақсадимиз аниқ. Фикримча, таркибдаги барча ўйинчи мен каби фикрласа керак. Мураббий бизга, биз мураббийга тўлиқ ишонамиз. Қатарда кўпроқ ўйин ўтказишни ният қилганмиз.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика