UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  11 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  5 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  3 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  15 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30

"Сурхон" Суперлигада иштирок этадими? ЎФА ва ПФЛ якуний қарорни эълон қилди Янгиликлар

"Сурхон" Суперлигада иштирок этадими? ЎФА ва ПФЛ якуний қарорни эълон қилди

Теглар :  Сурхон
2023 йилнинг майида ОФК лицензиялаш талабларини бажара олган клублар номига ойдинлик киритди.

Ўзбекистон бу борада 17 талик кўрсаткич билан қитъада етакчи бўлди. Суперлига клублари орасидан фақатгина "Сурхон" қарздорлик масаласи мавжудлиги оқибатида лицензияга эга чиқа олмади.

“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 10.2-бандига кўра, бундай ҳолатда футбол клуби қайси ўринни эгаллашидан қатъи назар мусобақадан четлатилиши лозим. Шунингдек, “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 10.4-бандига кўра, ОФК лицензиясини қўлга кирита олмаган футбол клуби трансфер ойнасида фақатгина маҳаллий футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Ўз-ўзидан "Сурхон" 2023 йилнинг ёзги трансфер ойнасида легионер футболчилар билан ишлай олмади. Клубнинг Суперлигадаги ўрни масаласи эса Ассоциация ҳамда Лига иштирокидаги йиғилишда кўриб чиқилди.

Клубда юзага келган қарздорлик масаласи мураккаб бўлиб, у аввалги раҳбариятнинг тартибсиз ва нотўғри ишлаши оқибатида вужудга келган. Мазкур ҳолат "Сурхон" клубини хусусийлаштириш масаласининг ортга сурилишига ҳамда таъкидланганидек, янги раҳбарият билан ишлаётган жамоанинг лицензиялашдан муваффақиятли ўтишига тўсқинлик қилди. Ҳолат Сурхондарё вилоят ҳокимлиги томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилгач, тегишли чоралар кўрилди (бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади).

Ўзбекистон футболчилари уюшмаси билан ҳамкорликда ҳозирга қадар қарздорлик мавжуд бўлган 37 кишидан 24 нафари билан ҳисоб-китоб қилинди. Қолган қарздорлик билан боғлиқ масала тегишли органлар назоратида бўлиб турибди. Ассоциация ва Лига иштирокидаги йиғилишда вазият таҳлил қилиб чиқилди. Бугунга келиб мазкур ҳолатга олиб келган сабаблар аниқланган бўлиб, унга нисбатан тегишли чора кўриш ишлари олиб борилмоқда. "Сурхон"ни 2022 ҳамда 2023 йилги мавсумлар давомида молиялаштириб келган янги раҳбарият эса клуб инфратузилмасини шакллантириш, молиявий барқарорликни таъминлаш, маъмурий бошқарув фаолиятини ривожлантириш йўлида дадил қадам ташлай олди. ФИФА талабларидан келиб чиқиб, Ассоциация ҳамда Лига "Сурхон" жамоаси билан боғлиқ қарздорликлар масаласи тўла ечилмагунига қадар, Футболчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ҳолатни кузатиб боради. Бироқ сўнгги икки йилда ҳар тарафлама ривожланиб бораётган клубнинг айрим шахслар томонидан илгари йўл қўйилган камчиликлар сабаб Лигадан четлатилиш даражасида жазоланишини мантиқан тўғри деб ҳисобламайди.

Юқоридагиларга қўшимча равишда "Сурхон" Лигага расмий хат билан чиқиб, эски раҳбарият жавобгар бўлган қарздорлик масаласи тўла ҳал этилиши бугунги раҳбарият томонидан назорат қилиб борилишига кафолат берди. Шундан келиб чиқиб, Ассоциация ҳамда Лига "Сурхон" футбол клуби Суперлигадаги иштирокини давом эттириши ҳамда легионер футболчилар билан ишлаши мумкинлигини мақсадга мувофиқ деб топди.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика