UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  0 19:30"Бунёдкор" - "Бухоро" (онлайн ҳисоб)  8 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:30"Динамо" - "Шўртан" (онлайн ҳисоб)  5 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   12 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  8 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  0 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  9 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Таҳлил – футбол кўзгуси...  0

Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди Янгиликлар

Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашуви якунланди.


"Сурхон" – "Бунёдкор" 3:1 LIVE

Гол: 17 - Рустам Турдимуродов, 34 - Асилбек Жумаев (Беҳзод Шамсиев), 72  - Рустам Турдимуродов, 90+2 - Итсуки Урата
13 август 2025. Термиз, "Сурхон Арена". 20:00
Ҳакамлар:
Наим Қосимов, Зуфар Элибоев, Артём Калинин, Алишер Раҳимқулов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
VAR: Равшан Абдувоҳидов
AVAR: Элнур Дониёров

"Сурхон": 16.Дилшод Йўлдошев, 4.Нодирхон Неъматхонов, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достонбек Турсунов (2.Беҳруз Каримов,71), 8.Ҳумоюн Шербўтаев ( 15.Диёр Рамазонов,81), 10.Рустам Турдимуродов (  9.Муҳсин Бозоров, 81), 22.Жавоҳир Жўраев, 24.Шерзод Комилов (18.Нодир Абдухолиқов, 59), 27.Асилбек Жумаев, 66.Беҳруз Шайдулов, 77.Асадбек Каримов (19.Муҳаммад-Али Абдураҳмонов, 59).
Захира: 86.Даврон Мерганов,14.Сарвар Абдуҳамидов, 20.Сардорбек Маҳмудов, 26.Беҳруз Шукуруллаев.

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Николоз Мали, 5.Александр Зевадинов ( 25.Итсуки Урата,46), 8.Мартин Шролер (17.Оллоберган Каримов ,76), 9.Имеда Ашортиа, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Марко Бугарин, 18.Наримонжон Аҳмаджонов (28.Матия Кривокапич, 46), 23.Асадбек Раҳимжонов, 57.Амир Тўрақулов (10.Расул Йўлдошев, 76), 77.Музаффар Олимжонов (21.Носиржон Абдусаломов, 46).
Захира: 22.Валижон Раҳимов,  30.Сардор Абдунабиев, 33.Абдулазиз Абдурашидов, 66.Азизбек Тўлқинбеков.



ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. Бугунги учрашув йирик ҳисобда якунланган бўлсада, Тошкент жамоаси анча яхши ҳаракат қилди. Улар жуда кўплаб қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Шу ўринда, мезбонлар дарвозабони Дилшод Йўлдошевнинг ҳам ҳаракатларини эслаб ўтиш лозим. Дарвозабон бир неча бор ажойиб сейвларни амалга оширди. "Сурхон" эса бугун ўз имкониятларидан максимал фойдаланди ва Термизда  ғалабани қўлга киритди

90. Муҳаммадали Абдураҳмонов ҳам ажойиб зарба йўллади. Бироқ дарвозабон ажойиб сейвни амалга оширди

87. Урартунинг зарбаси ноаниқ кетди

85. Бу сафар Каримов зарба йўллади. Бироқ Беҳрузнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади

84. Рамазоновнинг зарбаси ноаниқ кетди

81. Бозоров ва Рамазонов майдонга тушди. Улар Шербўтаев ва Турдимуродовни алиштиришди

77. Турдимуродовнинг зарбаси ноаниқ

76. Каримов ва Йўлдошев майдонга тушди. Улар Тўрақулов ва Шролерни алиштиришди

72. ГОООЛ. Ҳимоядаги қўпол хато тошкентликларга жуда қимматга тушди. Турдимуродов эса ҳақиқий ҳужумчилардек ҳаракат қилди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди

71. Каримов Турсуновнинг ўрнига майдонга тушди

70. Меҳмонларда яна бир имконият. Ашортианинг зарбаси ноаниқ кетди. Бугун "қалдирғочлар" кўплаб қулай имкониятлардан фойдалана олмаяпти

67. Ҳар икки футболчи ҳам майдонга қайтди

65. Жумаев ва Бугарин ўзаро тўқашиб кетди ва ҳар иккиси жиддий жароҳат олган бўлиши мумкин. Шифокорлар уларга ёрдам кўрсатишмоқда

65. Абдусаломов жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Чамаси уч метрлардан футболчи жуда ноаниқ зарба йўлламоқда

63. Иккинчи бўлим биринчисига нисбатан анча сокин ўтмоқда. Мезбонлар яхши ҳимояланишмоқда. Меҳмонлар эса сўнгги зарба беришда қийинчиликка учрашмоқда

59. Абдураҳмонов ва Абдихолиқов майдонга тушди. Улар Каримов ва Комиловни алиштиришди

55. Яна Достон Турсунов ўз омадини узоқ масофадан зарба йўллаб, синаб кўрди. Бу сафар ҳам Абдужалилов ўз ўрнида

50. Турсуновнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз бартараф этди

46. Зейтуллаев иккинчи бўлим аввалида учта ўзгариш қилди. Урарту, Абдусаломов ва  Кривокапич майдонга тушди. Улар Зевадинов, Аҳмаджонов ва Олимжоновни алиштиришди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+2. Турдимуродовнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди

45. Ҳакам иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди

44. Дилшод Йўлдошев ҳам жуда ажойиб ҳаракат қилмоқда. Бу турда дарвозабонлар катта саҳнага чиқишмоқда. Иккита зарбани ажойиб тарзда қайтарди

36. Учрашувни анча яхши бошлаган тошкентликлар охирги дақиқаларда умуман ўзларига ўхшашмаяпти


34. ГОООЛ. Шамсиевдан супер узатма. Жумаев эса ўз имкониятидан унумли фойдаланди. Шамсиевнинг узатмасига эса шунчаки қоил. Шамсиев "Кросс"ни "ёқиб олди"

30. Турсунов яхши узатмани амалга оширди, Турдимуродов тўпга озгина етиб кела олмади

26. Мартин Шролернинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Дилшод Йўлдошев қайтармоқда

23. Мезбонлар иккинчи голини урди. Бироқ Найим Каримов зарбадан бир неча  сония аввал қўполлик учун хуштакни чалганди

19. Мезбонлар иккинчи голини ҳам уриши мумкин эди. Шамсиевнинг зарбаси хавфли чиқди. Абдужалиловдан сейв

17. ГОООЛ. Рустам Турдимуродов рақиб ҳимоячиларидан қайтган тўпни узоқдан тўхтатмасдан зарба йўллади ва чиройли гол урмоқда. Учрашувда бироз устунликка эга бўлган "қалдирғочлар" ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди

16. Учрашув анча ҳужумкор ўтмоқда. Жумаев чиройли ҳаракатлар билан рақибларидан ўтди ва тўпни Шербўтаевга узатди. Бироқ Ҳумоюннинг зарбаси ноаниқ

15. Мезбонларнинг ўртадаги хатоси жамоага қимматга тушиши мумкин эди. Бироқ жамоа сардори Шамсиев ажойиб ҳаракат қилди. У дарвозабон ўрнида тўпни қайтармоқда

14. Шерзод Комиловнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди

Бугунги Беҳруз Шайдулов учун "учар тулпорлар" сафидаги юбилей 150-учрашуви бўлмоқда

11. Мезбонлар ҳам аста-секинлик билан ҳужум ташкил қилишга интилмоқда. Ҳозирча сурхонликлар сафида Турдимуродов шерикларидан ажралиб турибди

5. Яна "қалдирғочлар"дан ҳужум. Меҳмонлар дастлабки 5 дақиқа ичида 3-зарбасини йўллади. Йўлдошев ўз ўрнида

4. Меҳмонлар учрашувни ҳужумкор бошлашди. Имеда Ашортианинг зарбаси ноаниқ кетди

2. Олимжонов чап қанотдан катта тезликда жарима майдони ичига кириб зарба йўллади, Дилшод Йўлдошевдан эса илк сейв


- Ўйин бошланди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+5   
13 авг 21:49:00
SHAKHRISABZ
SURQASH JAMOALARIGA OMAD!
+5   
13 авг 21:05:43
Ррр
Хар уйинда гол. Мана Турдимуродов . Баракалла Февзи. Макс ахмок шу болани патенциалини куролмаганига хайронман. Эссиз шундай хужумчини йукотди думбул макс. Сурхонга омад.
+4   
13 авг 21:38:19
Насаф 2020
Сурхонга омад Қашқадарё СЕН билан
+3   
13 авг 21:34:04
Адхамжон Низамов
Сурхон ёндиряпти,олга воха
+3   
13 авг 21:33:57
Адхамжон Низамов
Сурхон ёндиряпти,олга воха
+3   
13 авг 21:21:11
Бахтиёр Ашуров
Яшавор Сурхон!
+2   
13 авг 21:46:47
bekaka
Бугун сурхон авжида
+1   
17 авг 17:09:06
Ррр
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ҳомияковни қўлида 15 ойда иккита гол урибди. Февзини қўлила учта ўйинда мани иккинчисиниям урди!
Ассалам алейкум. Ха шуни айтдимда ака. Узи бу болада патенциал голди сезиш кобилияти бор. Факат уйнатиш керак эди. Олиб кевоган хужумчиларини каранг. На голди хидини билишади на якка курашларда голиб чикади.
+1   
15 авг 02:43:28
sharipov odil
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бор бўлинг ака!
Рахмат. Сиз хам омон бўлинг.
+1   
13 авг 21:37:45
Бахтиёр Ашуров
Турдимуродов ёндириябди!
+1   
13 авг 20:01:18
sharipov odil
Бунёдкорда 7 легионер бор экан
   
17 авг 21:39:58
Бахтиёр Ашуров
Ррр фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ха тугри гапиз. У Пахтакорга тегишли. Демокчиманки макс олиб колгиси келмабди деб уйлайман.
Бари бир бу борада Пахтакор ва футболчини қарорлари муҳим рол ўйнайди!
   
17 авг 21:21:00
Ррр
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ва алайкум ас Салом. Гапийиз тўғри куя. Лекин бу бола андижонга эмас. Пахтакорга тегишлий. Пахтакор бу футболчини андижонга ижарага берганди. Шунчаки Пахтакор футболчини андижондан қайтариб олиб, сурхонга берди. Балки Ҳомияков ундан фойдаланишни билмагандир. Лекин олди - бердинга андижонни алоқаси йўқ!
Ха тугри гапиз. У Пахтакорга тегишли. Демокчиманки макс олиб колгиси келмабди деб уйлайман.
   
17 авг 18:10:33
Бахтиёр Ашуров
Ррр фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ассалам алейкум. Ха шуни айтдимда ака. Узи бу болада патенциал голди сезиш кобилияти бор. Факат уйнатиш керак эди. Олиб кевоган хужумчиларини каранг. На голди хидини билишади на якка курашларда голиб чикади.
Ва алайкум ас Салом. Гапийиз тўғри куя. Лекин бу бола андижонга эмас. Пахтакорга тегишлий. Пахтакор бу футболчини андижонга ижарага берганди. Шунчаки Пахтакор футболчини андижондан қайтариб олиб, сурхонга берди. Балки Ҳомияков ундан фойдаланишни билмагандир. Лекин олди - бердинга андижонни алоқаси йўқ!
   
14 авг 16:56:36
Бахтиёр Ашуров
sharipov odil фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ва алайкум ассалом. Кўпроқ телеграмдаман хозир
Бор бўлинг ака!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика