UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2

Суперлига старти олдидан. Бахтиёр Ашурматов: "Чемпионлик учун кураш 3 та жамоа ўртасида кечади, бу йил қизиқарли Суперлига кўрамиз" Янгиликлар

Суперлига старти олдидан. Бахтиёр Ашурматов: "Чемпионлик учун кураш 3 та жамоа ўртасида кечади, бу йил қизиқарли Суперлига кўрамиз"

Бугундан Суперлиганинг 2025 йилги мавсуми бошланади.

Жамоалар ўтган вақт давомида янги мавсумга муносиб тайёргарлик олиб боришди, ҳар ким ўз имкониятидан келиб чиқиб таркибни шакллантирди. Янги номларни қўшиб олди. Мақсадлар эса улкан. ОКМК - "Бухоро" учрашуви билан бошланадиган дастлабки тур олдидан тажрибали мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Мухлислар кутган чемпионатимиз ҳам бошланмоқда. Бу йилги мавсум қизиқарли ўтиши кутилмоқда, чунки жамоалар сони аввалгидан кўпайди. Суперлигада қолиш учун курашувчан жамоалар сони ошди. Фикримча, чемпионлик учун "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Насаф" кураш олиб боради. "Навбаҳор", ОКМК бу жамоаларга бош оғриқ бўлиши мумкин. Лекин айтганимдек олтин медалларга ҳаракат 3 та жамоа ўртасида кечишини кутяпман. 

1-тур учрашувларига келсак, иккита "Бунёдкор" - "Нефтчи", "Насаф" - "Сўғдиёна" учрашувлари қизиқарли ва муросасиз кечишини айта оламан. Қолган учрашувларда майдон эгаларининг имкониятлари кўпроқ. ОКМК, "Пахтакор", "Навбаҳор" ўз майдонидаги ўйинларни ғалаба билан бошлашини тахмин қиламан. "Қўқон-1912" - "Андижон" водий дербисида қўқонликларда ғалаба учун имконият кўпроқ. Бу йил Қўқонга Суперлигада омад тилайман. "Қизилқум" - "Сурхон", "Хоразм" - "Шўртан" учрашувларида имконият тенг. Чемпионат чиройли ўтишини ва ҳамма жамоаларга омад ёр бўлишини тилаб қоламан",- дейди Бахтиёр Ашурматов.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика