UZ

Сўнгги янгиликлар

21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  49 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  26 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  15 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  8 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  19

Суперлига. Навоийда бугун байрам. "Қизилқум" уйга қайтган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. Навоийда бугун байрам. "Қизилқум" уйга қайтган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

"Қизилқум" — "Навбаҳор" 3:2 (ТУГАДИ)

04.05.2025, 19:00

Бош ҳакам: Ахрол Рисқуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Сардор Ҳакимов, Дилшод Жуманиезов

Захира ҳаками: Анвар Исмоилов

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

VAR: Достон Раҳмонов

AVAR: Элнур Дониёров

Комиссар: Бекзод Орипов

Гол: Аббос Ғуломов (Алишер Одилов) 4, 0:1, Илҳомжон Ваҳобов 19, 1:1, Алишер Одилов (Забиҳилло Ўринбоев) 44, 1:2, Дилшоджон Комилов (Жамбули Жигаури) 52, 2:2, Элгужа Лобжанидзе (пенальти) 90+12, 3:2

"Қизилқум": 1. Санжар Қувватов, 4. Илҳомжон Ваҳобов, 5. Дилшоджон Комилов, 7. Даврон Анваров (79. Диёр Раҳматиллоев,83) 10. Роман Папарига (77. Файзуллобек Жуманқўзиев, 77), 11. Жамбули Жигаури (23. Самандар Шукуруллаев, 90+14), 15. Никола Кумбурович, 18. Фарҳодбек Бекмуратов, 70. Ален Машович, 88. Душан Мийич, 99. Элгужа Лобжанидзе

Захира: 30. Фарҳод Раҳматов, 6. Муродали Усмонов, 9. Ҳумоюн Абдуалимов, 19. Илҳомжон Кенжаев, 33. Султон Раҳматов, 71. Асадбек Бахшиллоев, 

"Навбаҳор": 1. Умиджон Эргашев, 8. Шоҳмалик Комилов (6. Шерзод Ғуломжонов,84), 9. Забиҳилло Ўринбоев, 12. Саидазамат Мирсаидов, 13. Бенжемин Тейди, 17. Русланбек Жиянов, 33. Сергей Карпович, 36. Гильерме Гедеш, 37. Алишер Одилов (11. Пўлатхўжа Холдорхонов,84), 70. Аббосжон Ғуломов, 99. Игорь Габриель

Захира: 16. Шукрон Юлдашев, 4. Шаҳзод Таиров,  7. Азимжон Аҳмедов,  22. Асадбек Жўрабоев, 23. Жаҳонгир Турсунов, 55. Комилжон Тожиддинов.

Огоҳлантириш: Ален Машович ("Қизилқум") 76

ЯНГИЛАШ


90+15. Учрашув якунланди .

90+14. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Жамбули Жигаури ўрнига Самандар Шукуруллаев тушди.

90+13. "Навбаҳор" бор кучини олдинга ташлади. 

90+12. ГОЛ. Элгужа Лобжанидзе 11 метрлик нуқтадан гол урди. 

90+10. Қарор ўзгармади. Мезбонлар пенальти тепади.

90+8. Аҳрол Рисқуллаев ўзи ВАР мониторига бориб кўрмоқда.

90+5. ПЕНАЛЬТИ. Учрашув якунланишига 1 дақиқа қолганида "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланди. 

90.  Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

84. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Алишер Одилов ўрнига Пўлатхўжа Холдорхонов, Шоҳмалик Комилов ўрнига Шерзод Ғуломжонов тушди.  

81. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Даврон Анваров ўрнига Диёр Раҳматиллоев тушди.

77. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Роман Папарига ўрнина Файзуллобек Жуманқўзиев тушди.

76. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ален Машович, "Қизилқум"

74. ЗАРБА. Сергей Карпович ўзига келган узатмадан сўнг ноаниқ зарба йўллади. 

67. Аҳро Риқуллаев ВАРда эҳтимолий пенальтини текшириб олди. Ўйин давом этади. 

65. ЗАРБА. "Навбаҳор" футболчиси Бенжемин Тейдининг зарбасини Қувватов қайтарди. 

52. ГОЛ. "Қизилқум" бугун бўш келмаяпти. Дилшоджон Комилов стандарт вазиятдан сўнг мувозанатни тиклади. 

47. ЗАРБА. "Қизилқум" ҳимоячиси Душан Мийичнинг зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлим бошланди. 

45+2. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. ГОЛ. Алишер Одилов Забиҳилло Ўринбоевнинг узатмасини қабул қилиб олиб дарвозани аниқ нишонга олди. 

34. ЗАРБА. Жияновнинг зарбаси дарвоза устунига тегди.

26. Ўйин очиқ ва ҳужумкор руҳда давом этмоқда. Икки жамоа ҳам бир-бирига шиддатли ўйин таклиф қиляпти.

23. ЗАРБА. Яна Ваҳобов. У жарима майдони ичида бирин-кетин ҳимоячиларни алдаб зарба берди. Хавфли зарба голга айланмай қолди.

20. ЗАРБА. Машовичнинг зарбаси хавфли кўриниш олди. 

19. ГОЛ. Турнинг энг чиройли голларидан бири урилди. "Қизилқум" футболчиси Илҳом Ваҳобов кучли ва аниқ зарба билан Умиджон Эргашев дарвозасини ишғол қилди. Мукаммал зарба ва гол, 1:1

18. "Қизилқум"нинг олдинга юриши самарасиз якунланди.

12. ЗАРБА. Забиҳилло Ўринбоев мезбонлар жарима майдончаси ичида дарвозага кучли зарба йўллади. Лекин ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолган эди.

4. ГОЛ. Учрашувда ҳисоб очилди. Алишер Одиловнинг узатмасига Забиҳилло Ўринбоев улгурмади. Унинг ортидаги Аббос Ғуломов тўпни тўғри дарвоза тўрига жойлади.

1. "Қизилқум" жамоаси 520 кундан сўнг ўз майдонига қайтди. Меҳмон "Навбаҳор" жамоаси.

- Ўйинга старт берилди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика