UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  6 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  0 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  2 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  6 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал" (матнли трансляция)  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  4 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  5 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  11

Сречко Катанец: "Натижадан қониқиш ҳосил қилдим" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Натижадан қониқиш ҳосил қилдим"

ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Эронга қарши ўйиндан сўнг (0:0) Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец матбуот ануманида иштирок этди.

"Учрашув яхши ўтди. Натижадан қониқиш ҳосил қилдим. Бугун ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, Эронга имконият қолдирмадик. Иккинчи бўлимда рақиб жамоа томонидан йўлланган зарба дарвоза устунига тегиб қайтгани кўнгилни бироз хотиржам қилди. Умуман олганда, яхши ўйин намойиш этдик ва ҳеч бир футболчи жароҳат олмаганидан хурсандман. Эронга ҳам яхши мезбонлик учун миннатдорчилик билдираман. 

Одатда, ўз майдонимизда ҳужумкорлик кўрсатамиз. Эроннинг 20 та ўйиндан иборат голли серияси тўхтагани бу шунчаки рақамлар, холос.

Беллашувда ғалаба қозониш-қозонмаслигимиз рейтингга таъсир қилади деб ўйламайман. Биз учун ютқазмаслик муҳим эди ва бу борада алоҳида фикр билдирмайман. 

Ўрунов ва Машарипов кўрсатмаларимни яхши бажаришди, улар ҳимояда ҳам жамоадошларига ёрдам беришди. Эрондаги дурангдан кўнглим тўлди", — деди Катанец.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика