UZ

Сўнгги янгиликлар

12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  1 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  2 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  9 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  1 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  6 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  2 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  23 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   6 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2

"Сўғдиёна" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: Иван Бошкович рақобатбардош жамоа туза олдими? Янгиликлар

"Сўғдиёна" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: Иван Бошкович рақобатбардош жамоа туза олдими?

"Бўрилар" ўтган мавсум зерикарли ўйинлари билан эсда қолиб, 11-ўринни эгаллади.

Қуйида Иван Бошвокич жамоаси мавсум оралиғида қанчалик ўзгаргани, таркибда кимлар пайдо бўлгани-ю, кимлар кетгани ҳақида сўз юритамиз.

Таркиб ва трансферлар

"Сўғдиёна" тажрибали футболчилари ва легионерлари билан хайрлашди. Легиогерлардан босниялик ҳимоячи Тарик Исич, сербиялик ҳимоячи Марко Колакович, босниялик ҳужумчи Зенан Займович жамоадан кетишди. Маҳаллий ўйинчилардан тажрибали ярим ҳимоячилар Жасур Ҳасанов, Жавоҳир Қаҳрамонов ва Санжар Шоаҳмедов билан хайрлашишди. Шунингдек, Оллаберган Каримов ва Абдуллоҳ Омоналиев жиззахликлар сафини тарк этдилар.

Жамоага қуйидаги футболчилар келиб қўшилишди:

Муҳаммадюсуф Собиров ("Бунёдкор");

Зоран Петрович ("Петролул")

Алексей Носко (БАТЭ)

Сардор Қулматов ("Теренггану")

Ислом Қобилов ("Локомотив")

Олег Зотеев ("Локомотив")

Шоҳруҳ Абдураҳмонов ("Энергетик-БГУ")

Владимир Йовович ("Яблонец").

Жамоа кетганлар ўрнини тўлдиришга фаол киришди. Масалан, U-17 Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон дарвозасини қўриқлаган Муҳаммадюсуф Собиров, мудофаа вакилларидан Алексей Носко, Сардор Қулматов, Ислом Қобилов ва тажрибали Олег Зотеев таклиф этилди.


Фаолияти мобайнида Беларуснинг "Энергетик-БГУ" жамоасида легионер мақомида ҳаракат қилган хавбек Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Черногория терма жамоаси ярим ҳимоячиси Владимир Йовович таркибга қўшиб олинди.

Бундан ташқари, черногориялик ҳужумчи Зоран Петрович билан шартнома имзоланди. 



"Сўғдиёна" устози Иван Бошкович янги мавсум олдидан ташкил қилинган интервьюда қуйидагиларни таъкидлаганди:

"Таркибни Суперлиганинг етакчи футболчилари билан кучайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Бизнинг ўйин услубимиз ва вазифамиз ҳам селекция қилишда муҳим аҳамият касб этади", – деганди Бошкович. 


Йиғинлар ва ўртоқлик ўйинларидаги натижалар

"Сўғдиёна" жамоасининг хорижий йиғини Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб борилди. Жамоа у ерда бир нечта ўртоқлик беллашувларида иштирок этди. 

Қуйида ўйинларнинг тўлиқ рўйхати ва улардаги натижалар билан таништирамиз:

16 январь | "Сўғдиёна" – "Сумгаит" (Озарбайжон) 1:3

Гол: Мавлонқулов.

22 январь | "Сўғдиёна" – "Малишева" (Косово) 1:1

Гол: Люпче Дориев.

25 январь | "Сўғдиёна" – "Висла" Плоцк (Польша) 2:3

Голлар: Мавлонқулов (дубль).

6 февраль | “Сўғдиёна” – “Ворскла” (Украина) 1:3

Гол: Люпче Дориев.

9 февраль | “Сўғдиёна” – “Селимбар” (Молдова) 2:2

Голлар: Петрович (дубль).

13 февраль | "Сўғдиёна" – "Бэлць" 2:2

Голлар: Абдураҳмонов (дубль).

19 февраль | “Сўғдиёна” – “Лиепая” 2:1

Голлар: Мавлонқулов (дубль).

"Сўғдиёна" қишки йиғинда жами 7 та учрашувда иштирок этди. Жамоа бу баҳслардан фақат 1 тасида ғалаба қозона олди, 3 марта дуранг ўйнаган бўлса, 3 та ўйинда мағлубиятга учради.


Мураббийлар штаби ва клуб бошқарувидаги ўзгаришлар

"Сўғдиёна" мураббийлар штабида айтарли ўзгариш кузатилмади. Клуб раҳбариятида ҳам ўзгариш амалга ошмади.


"Сўғдиёна"нинг тахминий таркиби

"Сўғдиёна"нинг "Нефтчи"га қарши ўйиндаги эҳтимолий таркиби қуйидагича кўриниш олади:

Митрович, Қобилов, Ёқубов, Салимов, Андреев, Зотеев, Абдураҳмонов, Сойибов, Петрович, Дориев, Мавлонқулов

Маълумот ўрнида, "Сўғдиёна" "Нефтчи"га қарши охирги 3 та ўйинда умуман гол уролмаган.

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика