UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  4 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  1 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  30 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  12 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  12 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1

Шимолий Корея ФИФА томонидан жаримага тортилди Янгиликлар

Шимолий Корея ФИФА томонидан жаримага тортилди

Аввалроқ терма жамоага техник мағлубият ёзилганди.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Тартиб-интизом қўмитаси Пхеньянда бўлиб ўтиши керак бўлган Шимолий Корея — Япония ўртасидаги учрашув бекор қилинигани муносабати билан меҳмонлар фойдасига техник ғалаба ёзилишини маълум қилди. Бу ҳақда аввалроқ хабар бергандик.

Шунингдек, ташкилот расмий сайти орқали жазо тафсилотларини эълон қилди. Унга кўра, Шимолий Корея футбол ассоциацияси 10 минг Швейцария франки (тахминан 11 минг АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати саралаши 2-босқичи 4-туридан ўрин олган учрашуви 26 март санасида ўтказилиши керак эди.

Ўйин ўтказиш учун Шимолий Корея майдон топа олмади. Нейтрал майдонда ўтказиш борасидаги уринишлар самарасиз якунланди. Муқобил бирорта мамлакат бунга розилик бермаган. Натижада, Японияга уч очко тақдим этилди ва 12 очкога эга бўлган "самурайлар" кейинги босқич масаласини муддатидан илгари ҳал қилишди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика