UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 07:56Гвардиола Ҳусановни жароҳат олганини тасдиқлади  2 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  2 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  1 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  26 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  10 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  22 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  59 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1

Шерзод Насруллаев: "Жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлганим йўқ" Янгиликлар

Шерзод Насруллаев: "Жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлганим йўқ"

Ўзбекистон терма жамоаси нимчорак финал Таиландга қарши учрашувга тайёргарлик кўришди давом этмоқда. Терма жамоамизнинг бугунги машғулотида "Насаф" клуби футболчиси Шерзод Насруллаев сайтимизга интервью берди

- Шерзод яқиндагина жароҳатдан қайтдингиз ва машғулотларга қўшилдингиз. Ўзингизни қандай ҳис этмоқдасиз?

- Жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлганим йўқ. Машғулотларга киришдим, аммо майдонга тўша олишим аниқ эмас. Ҳали юз фоиз тайёр эмасман.

- Таиландга қарши тайёргарлик қандай кечмоқда?

- Рақибни ўрганяпмиз. Кайфиятимиз яхши. Ҳаммаси яхши режамиз бўйича кетмоқда.

- Қанот ҳимоячилари чизиғида катта йўқотишлар бўлди ва танқидлар бўлди. Жароҳат сабабли майдонга туша олмаган учрашувларда сизнинг ўрнингизни ёш футболчи Зафармурод Абдираҳматов эгаллади. Қанот ҳимоячилари, яъни сизнинг позициянгиздаги футболчиларнинг Осиё кубогида намойиш этаётган ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Қанот ҳимоячилари яхши ўйнашмоқда. Зафармурод яхши ўйин намойиш этди. Фарруҳ ака Сайфиев ҳам анча тажрибали футболчи. Қанот ҳимоячилари стабил ва яхши ўйнашмоқда дея оламан.

- Таиланд терма жамоаси ҳақида нималар дея оласиз? Уларнинг даражасига қандай баҳо берасиз?

- Аввалари Таиланд футболини кучсиз деб ўйлардим. Бироқ ҳозир улар катта ўсишга эришибди. Саудия Арабистонига қарши кечган учрашувни томоша қилдим ва улар жуда яхши ўйин намойиш этишди.

- "Насаф"нинг Чемпионлар лигасидаги сўнги учрашувини Доҳада ўтказган эди ва сиз учрашувдан кейин Доҳада қолгандингиз. Ўша вақти сиз "Ал-Садд" ва Қатар жамоалари билан музокара олиб боряпсиз деган хабарлар тарқалган эди. Шу гаплар қанчалик рост?

- Ҳа, мен Доҳада қолгандим, лекин Қатар клублари билан музокара олиб бориш учун эмас. Мен Доҳада оилам билан таътилда эдим. "Ал-Садд"нинг қизиқиши бўлгани рост, аммо музокара олиб борилмади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика