UZ

Сўнгги янгиликлар

10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  0 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  5 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  2 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  2 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  7 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  5

Шацких Қозоғистоннинг "Турон" жамоасида ўзини кўрсатаётган Беҳруз Асқаров ҳақида гапирди Янгиликлар

Шацких Қозоғистоннинг "Турон" жамоасида ўзини кўрсатаётган Беҳруз Асқаров ҳақида гапирди

"Пахтакор" клуби президентининг спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Максим Шацких sports24.kz порталига интервью берди.

Мутахассис суҳбат мобайнида Туркистоннинг "Турон" жамоаси 22 ёшли ярим ҳимоячиси, аввал қўл остида тўп тепган Бехруз Асқаров ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Асқаров жорий мавсум Қозоғистон жамоаси таркибида ажойиб ўйин кўрсатмоқда. "Қизилжар"га қарши баҳсда ярим ҳимоячи захирадан майдонга тушиб, гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Бу орқали у "Турон"нинг меҳмондаги 3:2 ҳисобидаги ғалабасида муносиб ҳисса қўшди. Қозоғистон Кубоги доирасидаги "Атирау"га қарши ўйинда (2:0) яна голли пас узатди. Асқаровнинг муваффақиятли ўйини қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди ва уни ҳатто ўзбекистонлик иқтидорли ҳимоячи Абдуқодир Хусановга қиёслаганлар ҳам топилди.

Максим Шацких таққослашларга муносабат билдирди:

"Аввало, Ҳусанов ва Асқаров бутунлай фарқли ўйинчилар эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Позициялари, жисмоний ҳолати, ўйин сифати ва бошқа таркибий қисмлари жиҳатидан бир-бирига мос келмайди. Айни пайтда у ўзини яхши тарафдан намоён этмоқда. Ажойиб! Бу супер!"

У Асқаровни шахсан танишини таъкидлади:

"Асқаровани биламан. Беҳа – жуда яхши йигит, одобли, маҳоратли футболчи. Нега у "Пахтакор"да етарлича ўйнамади? Чунки таркибда рақобат бор ва у узоқ вақт терма жамоада ўйнарди. Асқаров у ерда кўпроқ фаол эди. Шунинг учун биз клубда ундан камроқ фойдаланардик. Бироқ Асқаровни бир вақтнинг ўзида бир қанча жойларда синаб кўрганман. Дастлаб ўзининг таянч нуқтасида ўйнаган, шундан сўнг чап қанот ҳимоячиси ва марказий ҳимоячи сифатида ўйнатганман. Кейинроқ ундан ҳатто ўнг қанот ҳимоячиси ролида фойдаланганман".

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика