UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  20 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  18 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Саудия Арабистони устози Роберто Манчини кечаги иши учун узр сўради ва истеъфо бермаслигини айтди Янгиликлар

Саудия Арабистони устози Роберто Манчини кечаги иши учун узр сўради ва истеъфо бермаслигини айтди

Осиё кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган Саудия Арабистони - Корея Республикаси учрашувида пенальтилар сериясида корейслар ғолиб бўлишди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Саудия Арабистони бош мураббийи Роберто Манчини ўз фикрларини билдирди. 

Мураббий дастлаб сўнгги зарба ижро этилишидан аввал трибуна остига кириб кетгани учун узр сўради ва мағлубиятга қарамай ўз лавозимини тарк этмоқчи эмаслигини маълум қилди.

"Барча футболчиларимга ўйин учун раҳмат айтмоқичман. Улар анча яхши ўйнашди.

Футболда ютиш ва ютқазиш мумкин. Жуда кучли жамоага қарши ўйинда футболчиларим муносиб ҳаракат қилишди. Биз пенальтилар сериясида мағлуб бўлдик, пенальтилар серияси - лоторея.

Энди биз бир жамоамиз. Янада кўпроқ ишлашимиз ва кучайишимиз кераклигини тушуниб турибмиз. Сабаби бундай кучли жамоаларни мағлуб этмоқчи бўлсак тинмай ишлашимиз даркор", - деди Роберто Манчини.



Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика