UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Санъат Шихов: "Терма жамоада катта ўзгариш кўрмаймиз, муҳими футболчилар яхши спорт формасида" Янгиликлар

Санъат Шихов: "Терма жамоада катта ўзгариш кўрмаймиз, муҳими футболчилар яхши спорт формасида"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Қирғиз Республикасига қарши майдонга чиқади.

Кейинги баҳс Теҳронда Эронга қарши бўлиб ўтади. Айнан шу икки ўйинда қўлга киритиладиган ғалаба терма жамоамизни мундиалга жуда яқинлаштиради. Мазкур ўйинлар олдидан собиқ футболчи Санъат Шиховнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Терма жамоамиздан биринчи навбатда ҳужумкор ўйин кутмоқдаман, чунки айни пайтда барча легионерларимиз ўзининг оптимал формасида. Ўйлайманки, олдиндаги икки учрашувда ғалаба қозона оламиз. Фақатгина фикрни битта жойга қўйиб диққатни йўқотмаслик керак. Худо хоҳласа, иккита ўйиндан кейин Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қиламиз. 

Фикримча, катта ўзгаришлар кўрмаймиз. Лекин ҳужумкорлик ва тўп назорати яхшиланса керак. Қисқа фурсатда ниманидир ўзгартириш имконсиз. Майда деталлар, стандартлар, ҳимоядан ҳужумга чиқишдаги ҳаракатларни ўзгартириш мумкин. Деярли барча футболчилар Кападзе билан аввал ҳам ишлаган ва мураббийнинг талабларини яхши билишади. Муҳими ҳозирда ҳамма йигитлар формада. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. Бу футболчиларимиз вазифани уддасидан чиқишади. Асосийси ўйин темпини белгилаб берадиган футболчиларимиз ўзининг оптимал ҳолатида. Шунинг ўзи етарли бўлиши керак",- дейди Санъат Шихов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика