UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" (матнли трансляция)  18 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  6 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  14 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  61 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0

Санъат Шихов: "Катанецдан олдиндаги ўйинда ротация кутмасак ҳам бўлади. Эронга эса ютқазмаймиз" Янгиликлар

Санъат Шихов: "Катанецдан олдиндаги ўйинда ротация кутмасак ҳам бўлади. Эронга эса ютқазмаймиз"

"Тезкор студия"нинг кечаги сонида Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Санъат Шихов меҳмон сифатида иштирок этди.

Эфир сўнггида эса Ўзбекистон терма жамоасининг олдиндаги ўйинлари ҳақида фикрларини билдирди. 


"Туркманистон билан ўйинда ротацияга қўл урилиши  керак. Лекин Катанецдан буни кутмасак ҳам бўлаверади. Ротация орқали ёшларни юқори даражадаги ўйинларда кўриб олиш керак. Жамшид Искандеровга кам имкон берилади. Шундай ўйинларда кам ўйин амалиёти берилаётган футболчиларни ўйнатиш лозим. 

Абдувоҳид Неъматовга ишонч билдирилиши мумкин. Кучли бўлганидан кейин қўйиш керак. Туркманистонни кучсиз демайман. Ўйинчилари яхши, дерби деган ном бор. Мураббий таркибда кўп ротация қилмаётганига сабаб терма жамоа кам йиғилади. Эрон билан буни амалга оширмаса ҳам, Туркманистонга қарши қолганларни кўздан кечириш даркор.

Тарихга эмас, бугунги кунга қарайлик, чунки футбол ўзгармоқда. Эрон ҳам кучли жамоа бўлиб кўринмаяпти, балки бизнинг жамоа шу даражага чиқди. Худо хоҳласа, Эронга ютқазмаймиз. Камида дуранг натижа қайд этилади. Хурсанд қиладигани, ўзбекистонлик футболчилар Эроннинг чемпион жамоаларига бормоқда. Улар билан ҳақиқий кучимизни кўриб оламиз. Елкамизда босим йўқ. Мухлислардан қандай натижа бўлса ҳам қўллаб-қувватлашни сўраб қолардим",- деди Санъат Шихов.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика