UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  2 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  7 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  6 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  8 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5

Самвел Бабаян: "Кунига 24 соат ишлаяпмиз, лекин нимадир етишмаяпти" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Кунига 24 соат ишлаяпмиз, лекин нимадир етишмаяпти"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг (0:0) мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.


"Кўп гапиришга ҳожат йўқ. Жамоага нимадир бўляпти. Балки омад етишмаётгандир. Кетма-кет тўртинчи дурангни қайд этдик. Буни тушунтириб бериш имконсиз. Жуда кўп вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз. Албатта, буларни таҳлил қиламиз. Бу борада кеча-ю кундуз ишлаймиз. Афсуски, биздан пастроқда жойлашган рақибларни доғда қолдира олмаяпмиз. Қимматбаҳо очколарни бой бераётганимиз ачинарли. Бунинг учун мухлислардан узр сўраймиз. 

Вазиятни тўғрилаш учун бизда имконият бор. Ташкилотчилик масаласидаги айрим муҳим масалаларни раҳбарият билан келишиб олишимиз керак. Чемпионат ва кубокда юқори поғонани эгаллаш учун рақобатбардош таркиб бўлиши лозим. Чунки кимдадир пасайиш бўлиши мумкин. Бой захирага эга эмасмиз. 

Пенальтини кўрдингиз, 100 тадан 100 та гол урадиган футболчи ноаниқ зарба йўллади. Машғулотлар ва мини-турнирларда унга етадигани йўқ. Намангандаги 3 йилик фаолиятим давомида оғир пайт бўлмоқда. Раҳбарият билан бу ҳолатдан чиқиб кетиш йўлларини қидирамиз. 

Ўйин сифати бўйича шогирдларимдан шикоятим йўқ. Биз кўп имконият яратяпмиз. Рақибнинг очилишини кутамиз. Афсуски, чорасизман.

Натижа учун яна бир бор мухлислардан кечирим сўрайман. Уларнинг салбий муносабатини тушуниш мумкин. Жамоа ҳали кучаяди. Максимал натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

Иккинчи даврада ҳужум чизиғини кучайтиришимиз керак. Гол урмасак, натижага эриша олмаймиз. Омад келмаса ҳам қийин. 

Раҳбарият бизни доим қўллаб-қувватламоқда. Улар вазифа қўйганидан кейин қўллаб-қувватлаши табиий. Лекн бизга нимадир етишмаяпти. Мен ҳам Наманганда чемпионлик байрами бўлишини хоҳлаяпман. Ёрдамчи мураббийлар билан кунига 24 соат ишлаяпмиз. Бор эътиборим жамоада, барибир нимадир етишмаяпти. "Навбаҳор" шу пайтгача бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлаверади. Бизга бироз вақт керак", — деди наманганликлар устози.

Рейтинг: -55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика