UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  0 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  0 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  6 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  9 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  5 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7

Саид Бузамбу: "Ўзбекистонга қарши ўйинда пенальти бор эди" Янгиликлар

Саид Бузамбу: "Ўзбекистонга қарши ўйинда пенальти бор эди"

Нидерландия футзал терма жамоаси аъзоси Саид Бузамбу ЖЧ-2024 1-турида Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Умуман олганда, бугунги ўйин ҳиссиётларим аралашиб кетди. Биз ҳисобда олдинга чиқдик, рақиб тенглаштирди. Яна олдинга чиқавердик, яна ҳисоб тенглашаверди. Биз жуда имкониятлар яратдик.

Пенальти ишлаган вазиятимиз жула тез содир бўлди. Шеригимдан тўпни қабул қилиб олдим, улар мени қулай вазиятга олиб чиқишди. Шунда рақибдан кимдир сирпанаётганини кўрдим ва зарба йўлламасдан уни чалғитдим. Зарба йўллаш ўрнига кутишни афзал кўрдим, у эса йиқилди. Мен зарба йўллаганимда тўп рақиб футболчисининг қўлига текканини дарҳол пайқадим. Агар ВАР пенальти белгиламаганда, ғалати иш бўларди.

Биринчи ўйинда мағлуб бўлмаслик муҳим эди. Коста-Рикага қарши ўйинда ҳам ўз кучимизни намоён эта оламиз. Бунга тўлиқ ишончим комил.

Бизда кейинги босқичга чиқиш учун имконият етарлича. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз — плей-оффга йўл олиш. Жамоадаги муҳит ажойиб", деди Бузамбу.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика