UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  0 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  28 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2

Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади" Янгиликлар

Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади"

Суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолган "Андижон" мавсумнинг сўнгги турида "Навбаҳор" билан беллашади.

"Бобур Арена"да "Динамо"ни йирик ҳисобда таслим қилган "бургутлар" энди йилни чиройли якунлашга ҳаракат қилади. Шу ўринда биз жамоанинг ёш ҳужумчиси Рустам Турдимуродовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Динамо" билан ўйин ҳужумларга бой ўтди. Йирик ҳисоб қайд этилган бўлсада қийин бўлди дея оламан. Биз учун ғалаба зарур эди, боиси мухлисларимизни хурсанд қилишни истагандик. Иккинчидан жорий мавсум "Бобур Арена"даги охирги ўйинимизда майдонни юқори кайфиятда тарк этиш ёқимли бўлди. Бу мавсумда кўпроқ ўйин амалиёти берилди. Катта футбол тафтини анча яхшироқ ҳис қила бошладим. Қолаверса, кубокда ғолиб чиқдик. Ўз голларим билан ҳисса қўшдим. Яна бир жиҳат, Андижон мухлислари "Ултрас бургутлар" бу йил ёндиришди. Финалда ҳамма жойни қизил ранг қоплади. Барчаларига раҳмат деб қоламан.

Тўғри, Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилдик. Аммо "Навбаҳор" билан ўйин дерби мақомида ўтади. Улар финалдаги мағлубият алами билан тушишади. Биз буни биламиз ва шунга яраша тайёргарлик кўряпмиз",- дейди Рустам Турдимуродов.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика