UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  17 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

"Россия клублари Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини бепул қўлга киритишни хоҳлашмади" Янгиликлар

"Россия клублари Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини бепул қўлга киритишни хоҳлашмади"

Айни пайтда Қатардаги Осиё кубогида иштирок этаётган Отабек Шукуров борасида хабар пайдо бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Россия премьер-лигасининг бир қатор клубларига таклиф қилинганди, аммо улар 27 ёшли футболчига қизиқиш билдиришмади. Бу ҳақда россиялик журналист Константин Белов ўз телеграм каналида маълум қилди.

"Шукуров 2024 йил январь ойидан буён эркин агент ҳисобланади. Унинг охирги клуби "Фатиҳ Карагюмрюк" бўлганди. Бу мавсумда ўзбекистонлик футболчи 15та ўйинда 1та ассист қайд этганди. Transfermarkt портали уни 2,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Тажрибали футболчини бепул қўлга киритишни ҳеч қайси клуб хоҳламагани ҳайратланарли. Кўрамиз, балки қайсидир клуб яхшироқ ўйлаб кўрар", - деб ёзади муаллиф.


Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика