UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  10 18:41Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  45 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  5 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 18:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" (матнли транлсяция)  10 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  14 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  50 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0

Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди Янгиликлар

Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди

"Ал Насср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду муҳим кўрсаткичлардан бири бўйича Саудия Арабистони чемпионатида энг ёмон натижа қайд этган.

SofaScore маълумотларига кўра, португалиялик юлдуз Саудия Арабистони чемпионатида қўлдан бой берилган имкониятлар бўйича етакчилик қилмоқда. Хусусан, Роналду 20 та голли вазиятдан фойдалана олмаган.

19 та вазиятни кўкка совурган “Ал Ҳилол” ҳужумчиси Александр Митрович эса Криштианудан кейин иккинчи ўринда бормоқда. “Ал Иттифоқ” ҳужумчиси Мусса Дембеле эса 15 имкониятни голга айлантира олмасдан, кучли учликни якунлаб берган.

Шунга қарамай, Роналду жорий мавсум Саудия Арабистони чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди — 22 учрашувда 23 та гол.

Умуман олганда, жорий мавсумда Роналду “Ал Насср” сафида барча турнирларда 36 та ўйин ўтказиб, 34 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика