UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  0 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  5 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  3 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  17 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  12 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17

Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, лекин ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, лекин ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз"

Кеча 2026 йилги U-23 Осиё Кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

 Унга кўра, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қирғизистон, Шри Ланка ва Фаластин билан бирга "E" гуруҳидан жой олди. Бизнинг гуруҳ ўйинлари Қирғизистонда бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қуръа ташлаш якунлари ва келгусидаги режалар ҳақида қуйидагича фикр билдирди.


"Қуръа жараёнида саралашдаги рақибларимиз ва мезбон мамлакатни билиб олдик. Ёшлар миқёсидаги турнирларда ҳар қандай жамоадан кутилмаган натижалар чиқиши мумкин, чунки ёш футболчилар ҳар ойда ўзгариб, ўсиш жараёнидан ўтишади.

Қирғиз Республикасида футболга катта эътибор қаратилаяпти, янги майдонлар қуриляпти. Улар мезбон сифатида яхши тайёргарлик кўриши табиий — бу улар учун катта мотивация.

Фаластин термаси доимо сирли жамоа ҳисобланади. Мамлакат оғир шароитда эканига қарамай, кўплаб футболчилари Европада тўп суради.

Шри-Ланка ҳақида ҳозирча тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. Улар билан аввал тўқнаш келмаганмиз, ўрганишни энди бошлаймиз. Ҳеч кимдан қўрқмаймиз лекин ҳар қандай рақибни ҳурмат қилишимиз керак.  Барча рақиблар бўйича маълумот йиғяпмиз, аммо асосий эътиборни ўз тайёргарлигимизга қаратяпмиз.

Футболчиларнинг Суперлигадаги ўйинларини кузатиб, тайёргарликка жалб қилиб, жамоа ўйинини шакллантиряпмиз. Аввалги U-20 терма жамоаси сафидаги кўп футболчилар ҳозир миллий жамоа ёки легионер сифатида фаолият юритмоқда. Улар ўрнига янги истеъдодларга имконият бераяпмиз.

Бизнинг асосий мақсад — U-23 Осиё Кубогига йўлланма олиб, футболчиларни катта мусобақалар учун тоблаш", — деди Равшан Ҳайдаров.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика